Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси ҳақида.
2. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-143-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-146-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-164-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-176-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
6. ҚЛ-164 ва ҚЛ-176-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
8. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-181-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
10. ҚЛ-161, ҚЛ-181 ва ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
11. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С. Тошбоевнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 февраль,
1759-V-сон