Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 июлда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 2026 йил 6 февралда рад этилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосасидаги таклифлар қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қайта кўриб чиқиши учун киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий судига тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишни ҳамда солиқ органи иштирокидаги низоларнинг маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 февраль,
1808-V-сон