Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Дж. Ширинов, Ш. Тухташев, А. Шадманов, О. Юлдашев ва А. Темиров томонидан 2026 йил 29 январда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 февраль,
1750-V-сон