Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3794]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сон «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 март,
340-сон
Келишилди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2026 йил 2 март
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2026 йил 24 февраль
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 29 январь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 340-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 16 августдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2261, 2011 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 372-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 19 ноябрдаги 105-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2531, 2013 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 635-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 октябрдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2622, 2014 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 524-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3794/0270-сон)