Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1891-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 26 декабрдаги 120-сон буйруғи (рўйхат рақами 1891, 2009 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 март,
02-сон
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 02-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг еттинчи хатбошисидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «суғурта пулининг» ва «суғурта пулини» деган сўзлар тегишли равишда «суғурта тўловининг» ва «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 12-бандда:
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурта шартномаси — суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ёзма ёки электрон шаклда тузилган битим бўлиб, суғурта қилдирувчи унга мувофиқ суғурта мукофотини (суғурта бадалини) суғурта шартномасида белгиланган тартибда, муддатларда ва ҳажмда тўлайди ҳамда суғурта шартномасида ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради, суғурталовчи эса суғурта шартномасида кўрсатилган муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади;»;
ўн иккинчи хатбошидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурта мукофоти — суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта шартномасида шарт қилиб кўрсатилган тартибда ва муддатларда миллий валютада ёки чет эл валютасида тўланадиган суғурта учун тўлов;
суғурта товони (суғурта тўлови) — суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилдирувчига, суғурталанган шахсга (наф олувчига) ҳар бир суғурталанган шахс учун суғурта суммаси доирасида тўланадиган пул маблағлари суммаси;».
4. 16 ва 22-бандлардаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/1891-2/0258-сон)