17.03.2026 йилдаги ПҚ-106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда бу йилги муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар туфайли жойларда маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, кекса ва ногирон инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, ифторлик маросимлари ҳамда хайрия тадбирларини ихчам ва тартибли ташкил этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон қадрини юксалтириш, жамиятда тинчлик, дўстлик, ўзаро ҳурмат, саховат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шундай эзгу ва савоб ишларни изчил давом эттирган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини ҳар томонлама муносиб кутиб олиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини ҳудудларда халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига уйғун ҳолда кўтаринки руҳда нишонлаш, байрам кунларида аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-106-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2026 й., 07/26/106/0251-сон)