1. | Сафоев Содиқ Солихович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон қисмидан раис; |
2. | Турсунов Кобул Бекназарович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари; |
3. | Маматкаримов Одилжон Охундедаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари; |
4. | Абдикаримова Сайёра Сапаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари; |
5. | Кадирханова Малика Акбаровна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор; |
6. | Кучимов Абдисаит | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори; |
7. | Эрматов Ҳусан Тоҳирович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррири; |
8. | Ниязова Марям Кадировна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги «Кумуш тола» хусусий корхонаси бош директори, таъсисчи; |
9. | Тошова Мойра Набиевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси, Бухоро шаҳар «Шайх-ул Олам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси. |
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 06.03.2026 йилдаги КҚ-320-V-сон
Кучга кириш санаси
06.03.2026
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама парламентлараро алоқаларни, халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
2. Мазкур комиссия фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Халқаро алоқалар ва протокол бошқармасига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси ҳар чоракда мазкур комиссия фаолияти тўғрисида ахборот тайёрласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасига тақдим этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 21 февралдаги КҚ-99-V-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу Қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
6. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 6 март,
КҚ-320-V-сон