Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга оид тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги Фармонини бажариш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва раҳбарлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича ҳозир амалда бўлганга нисбатан бир разрядга оширилган лавозим маошларининг янги миқдорлари жорий қилинсин.
2. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб халқ таълими ходимлари учун ҳозир амалда бўлган устамалар ва қўшимча ҳақларнинг иш ҳақига нисбатан фоиз ифодасида табақалаштирилган янги миқдорлари белгилансин. Шу мақсадда:
хaлқ таълими ходимлари лавозимлари, қўшимча ҳақлар турлари ва миқдорларининг рўйхати 1—3-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 540-модда)
3. Тасарруфида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар иш ҳақининг оширилган миқдорларининг шу жумладан устамалар ва қўшимча ҳақларнинг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилган мақсадлар учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари С. С. Саидқосимов ва Б. С. Ҳамидовлар зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 29 сентябрь,
490-сон
Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақнинг
турлари ва миқдорлари
Қўшимча ҳақ қуйидагича белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 августдаги 401-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 августдаги 401-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 августдаги 401-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда)
6. Ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига (ҳунар-техника ўқув юртларининг умумтаълим предметлари ўқитувчиларидан ташқари) ўқув кабинетлари ва лабораторияларига мудирлиги, цикл, предмет ва услубий комиссияларга раҳбарлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
ўқув-курс кабинетлари (ўқув пунктлари), курслар ўқитувчиларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчиларига кечки, сиртқи бўлимларга, мутахассислик (битта ёки бир неча турдош) бўйича бўлимга мудирлиги учун бўлимда:
100 дан 125 нафаргача ўқувчи бўлганда — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи;
126 дан 150 нафаргача ўқувчи бўлганда — 25 фоизи;
151 дан 200 гача ўқувчи бўлганда — 30 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Санъат ходимлари тайёрлаш бўйича ўрта махсус ўқув юртларининг ҳамда педагогика билим юртларининг мусиқа бўлимлари ўқитувчиларига — бўлимга мудирлиги учун — бўлимда:
50 дан 100 нафаргача ўқувчи бўлганда — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи;
100 нафардан ортиқ ўқувчи бўлганда — 30 фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9—11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда)
12. Ётоқхоналари бўлган ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг директорларига ҳамда тарбия (ўқув-тарбия) ишлари бўйича директор ўринбосарларига қўшимча ҳақ уларда:
200 гача ўқувчи яшаганда — энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи;
200 дан — 400 гача ўқувчи яшаганда – 20 фоизи;
400 дан кўп ўқувчи яшаганда — 80 фоизи миқдорида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13—14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда)
15. Директор лавозими назарда тутилмайдиган, 80 нафаргача шаҳарларда ва ишчи шаҳарчаларида 100 нафаргача) ўқувчи бўлган кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида, етти йиллик мусиқа мактабларида ҳамда бадиий мактабларда, бошланғич мактабларда мактабга (синфларга) раҳбарлик учун, кундузги умумтаълим мактаблари ҳузуридаги ўқитишнинг кундузги-сиртқи шаклларидаги синфларга раҳбарлик учун ўқитувчилардан биттасига қўшимча ҳақ:
бошланғич мактабларда ўқувчилар:
160 нафаргача бўлганда энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
161 дан 240 нафаргача бўлганда — 20 фоизи миқдорида;
кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида ва кундузги умумий таълим мактаблари ҳузуридаги ўқиш кундузги-сиртқи шаклда бўлган синфларда ўқувчилар сони:
60 нафаргача бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи;
61 дан 80 нафаргача (шаҳарларда ва ишчилар шаҳарчаларида 100 гача) бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи;
ўқувчилар сони 50 нафаргача бўлган етти йиллик мусиқа мактабларида ва бадиий мактабларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўқувчилар сони 150 дан 200 нафаргача бўлган ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими белгиланмайдиган етти йиллик мусиқа мактаблари ва бадиий мактабларда ўқув ишларига раҳбарлик қилувчи ўқитувчига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорича қўшимча ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Умумтаълим мактаби директорининг (директор лавозими назарда тутилмаган бошланғич синфлар ўқитувчисининг) лавозим маошига мактаб ҳузуридаги интернатга мудирлик қилганлиги учун тарбияланувчилар сонига қараб:
тарбияланувчилар 20 нафаргача бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг — 10 фоизи миқдорида;
21 дан 40 нафаргача бўлса — 15 фоизи миқдорида;
41 дан 75 нафаргача бўлса — 20 фоизи миқдорида;
76 дан 120 нафаргача бўлса — 25 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мактабларнинг сиртқи бўлимларининг, сиртқи мактабларнинг, ўқитиш кундузги-сиртқи шаклда олиб бориладиган кечки (навбатли) ўрта умумий таълим мактабларининг ўқув-маслаҳат пунктларига мудирлик қилганлик учун ўқув-маслаҳат пунктларида сиртдан ўқувчилар сони:
30 дан 60 нафаргача бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорда (қўшимча ҳақ фақат қишлоқ жойлардаги пунктларда берилади);
61 дан 100 нафаргача бўлса — 15 фоизи миқдорида;
101 дан 200 нафаргача бўлса (фақат сиртқи бўлимлар ва сиртқи мактаблар пунктларида) — 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ берилади;
кўр ва яхши кўрмайдиган, кар ва яхши эшитмайдиган ўқувчилар учун — ўқув — маслаҳат пунктларида сиртдан ўқувчилар 15 дан 60 нафаргача бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
сиртдан ўқувчилар 61 дан 100 нафаргача бўлса — 15 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Бўлимга раҳбарлик қилувчи (бўлимнинг ихтиёрида бир ихтисосликдаги камида 10 та тўгарак мавжуд бўлса) мактабдан ташқари муассасанинг тўгарак раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида ҳақ тўланади. Бўлимда мудир лавозими мавжуд бўлган тақдирда кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақ тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда)
21. Кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида ва мактаблар ҳузуридаги интернатларда (уларда хўжалик мудири лавозими назарда тутилмаган ҳолларда) хўжалик ишлари бўлими бўйича директорларнинг ёрдамчиларига ёки хўжалик мудирларига ва (штатда бу лавозимлар мавжуд бўлмаганда) умумтаълим мактабларининг бошқа ходимларига хўжаликни юритганликлари учун кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида синфлар сони:
10 дан 20 тагача бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
20 дан кўп бўлса — 30 фоизи миқдорида;
умумтаълим мактаблари ҳузуридаги мактабларда, ўрта мусиқа ва бадиий мактабларда тарбияланувчилар сони:
40 дан 120 нафаргача бўлса — 15 фоизи миқдорида;
120 нафардан кўп бўлганда — 20 фоизи миқдорида қўшимча берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар кутубхоначиларига ёки бошқа ходимларга дарсликларнинг кутубхона фонди билан шуғулланганликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)
Кейинги ҳар бир 1500 нусха дарсликлар учун 5 фоиз, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан миқдорда кўп бўлмаган қўшимча ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ёрдамчи хўжаликка эга бўлган барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйлари директорларига ҳамда директорларнинг ёрдамчиларига, (ўринбосарларига) (хўжалик мудирларига) шунингдек, ўқув хўжалигига эга бўлган ҳунар-техника ўқув юртларининг директорларига, ўқув-ишлаб чиқариш иши бўйича директорларнинг ўринбосарларига, катта мастерларга ёрдамчи (ўқув) хўжалигига раҳбарлик қилганликлари учун юқори ташкилотларининг қарори билан ёрдамчи (ўқув) хўжаликлари ўз фаолиятларидан оладиган маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳақ белгиланади.
25. Кундузги ўрта мактабларнинг айни бир вақтда кечки (навбатли) умумтаълим мактабларининг физика ва кимё кабинетлари лаборанти вазифасини бажарувчи лаборантларига, агар кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида 10 ва ундан ортиқ синф мавжуд бўлиши ҳамда штатда лаборант лавозими назарда тутилган бўлиши шарти билан ҳар бир кабинет учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур илова билан ўрта умумий таълим мактабларининг ўқитувчилари учун назарда тутилган қўшимча ҳақ гимназиялар ва лицейларнинг ўқитувчиларига жорий этилади, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг ўқитувчилари учун назарда тутилган қўшимча ҳақ эса коллежлар, ҳунар лицейлари, олий ҳунар ва техника ўқув юртлари ўқитувчиларига жорий этилади.
Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг
турлари ва миқдорлари
I. Таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, руҳшунослар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими инструкторлари ва тарбиячиларнинг ёрдамчилари ставкалари ҳамда лавозим маошларига қуйидаги миқдорларда қўшимча тўловлар белгиланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) умумий турдаги мактаб-интернатларда — ойига 15 фоиз;
б) иқтидорли болалар гимназиялари, коллежлари, мактаб-интернатлари (синфлари, гуруҳлари)да (бундай синфлар камида 50 фоизни ташкил қилса, раҳбар ходимлар учун) — ойига 20 фоиз;
в) лицейлар (синфлар, гуруҳлар)да — умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника ўқув юртларидаги худди шундай ходимларга нисбатан 20 фоиз, лицей-интернатлар ва ётоқхонаси бўлган лицейларда шу тоифадаги мактаб-интернатлар ва ҳунар ўргатувчи лицейлар ходимларига нисбатан (бундай синфлар, гуруҳлар камида 50 фоизни ташкил қилса, раҳбар ходимлар учун) — 50 фоиз;
г) жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган, алоҳида тарбия шароитларига ёки узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирлар руҳий ривожланишда орқада қолган болалар (шу жумладан, бундай болаларни якка тартибда ўқитганда) мактаблари, мактаб-интернатлари, мактабгача муассасалари, ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув юртларида; балоғатга етмаганларни қабул қилиш-тақсимлаш жойлари ва меҳнат-тарбия колонияларида; ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ҳузуридаги мактабларда, мактабгача муассасаларда; махсус ҳунар-техника билим юртлари, болалар уйлари, уй-интернатлар, мусиқа таълими берувчи мактаблар (мактаб-интернатлар), етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар мактаб-интернатларида; милиция болалар хоналари томонидан юбориладиган тарбияси қийин болалар учун ташкил этиладиган мактабдан ташқари муассасаларда; болалар уйларида; махсус соғлиқни сақлаш муассасаларидаги педагог ходимларга; болалар касалхоналари (бўлинмалари) санаторийлари ва шу кабиларда — ойига 50 фоиз.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Изоҳлар:
Махсус мақсадли (алоҳида режимли) синфлари ва гуруҳлари бўлган Умумий мақсаддаги муассасаларда иш ҳақи ставкаси (лавозим маоши)га қўшимча тўлов фақат ана шундай синфлар (гуруҳлар)да ишланган вақт учунгина, раҳбар ходимларга эса — кўрсатилган синфлар ёки гуруҳлар муассасада камида 50 — фоизни ташкил қилгандагина тўланади.
Сил касаллигининг енгил шакли билан касалланган болаларга мўлжалланган гуруҳлари бўлган умумий мақсаддаги мактабга муассасаларда (бундай гуруҳлар сонидан қатъи назар) қўшимча тўловлар шу гуруҳларда ишламайдиган тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари, тарбиячилар ёрдамчилари (тунги энагалар) дан ташқари барча ходимларга тўланади. Етим болалар, ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун алоҳида гуруҳлар (синфлар) ташкил этилган умумий турдаги ёки махсус мақсадли мактаблар ва мактаб-интернатлар ходимларига кўрсатилган тўловлар тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган, узоқ муддатли даволанишга муҳтож бўлган; руҳий ривожланишда орқада қолган болалар контингент бўлган болалар уйларида, болалар уй-интернатларида, етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар мактаб-интернатларида, болалар уйлари (синфлари гуруҳлари) да — ойига 60 фоиз.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. I-банднинг «г» кичик бандида кўрсатилган муассасалар (етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар муассасаларидан ташқари) ўзларининг шу хусусиятлари бўйича ушбу муассасаларнинг ўқувчилари ёки тарбияланувчилари билан бевосита мулоқотда бўладиган бошқа ходимларига қўшимча ҳақлар лавозим маошининг 35-50 фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лавозим маошининг 35-50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган ходимларнинг аниқ рўйхати ва ушбу қўшимча ҳақларининг миқдорлари, касаба уюшмалари билан келишган ҳолда жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган, узоқ муддат даволанишга ёки алоҳида шароитларда тарбияланишга муҳтож бўлган ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан муносабатда бўлиш даражаси ва давом этишига қараб муассасаларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади.
III. I-бандда санаб ўтилмаган етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар уйлари ва мактаб-интернатларнинг ходимларига қўшимча ҳақ 50 фоиз миқдорида белгиланади, ота-оналар қаровисиз қолган, жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган, руҳий ривожланишда орқада қолган болалари бўлган болалар уйларида, етим болалар мактаб-интернатларида эса — ойига 60 фоиз миқдорида белгиланади.
IV. Халқ таълими муассасаларининг фан доктори ва фан номзоди даражасига эга бўлган педагог ва раҳбар ходимларига қўшимча ҳақ энг нам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 70 ва 45 фоизи миқдорида белгиланади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Изоҳлар:
1. Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
эшитиш қобилияти ёмонлашган (кар-соқов), заиф эшитувчи, кўр, (кўр-кар), заиф кўрувчи, ғилай ва амблиопия, нутқи заиф; таянч-ҳаракат аъзосида нуқсони бўлган, паралич ва бошқа касалликлар билан оғриган тарбияланувчи ўқувчилар учун мактаблар, мактаб — интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия муассасалари, ҳунар-техника ўқув юртлари (синфлар, гуруҳлар); Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги ногирон болалар учун логопедик бўлимлар, муассасалар киради.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган таълим - тарбия муассасаларига: ақлан заиф, кўр ва ақлан заиф, руҳий ривожланишда орқада қолган, тафаккурида нуқсони бўлганлар учун мўлжалланган мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия болалар муассасалари (синфлар, гуруҳлар); республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги шундай болалар муассасалари киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган болалар ўқув-тарбия муассасаларига: руҳий асаб касалликларига (психоневротика), сил касаллиги ва унинг шаклларига, юрак-томир тизими касалликлари, марказий асаб тизимининг бузилишига, руҳий нуқсони бўлган; юқумли гепатит билан оғриган ўқувчилар (тарбияланувчилар) учун; сколиоз касаллигига чалинган болалар учун мўлжалланган ҳунар-техника ўқув юртлари, мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия болалар муассасалари (синфлар, гуруҳлар); соғлиқни сақлаш муассасалари; ихтисослаштирилган болалар уйлари, болалар касалхоналари (бўлимлари), санаторийлар ва бошқалар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Уйда қуйидаги сурункали касалликларга чалинган болалар якка тартибда ўқитилади: суяк сили, полиомиелит, церебрал спатик паралич, Литтиль касаллиги, психопат, тутқаноқ ва бошқа касалликлар касал бўлган болалар, фақат тегишли тиббиёт хулосаси мавжуд бўлган тақдирда; болалар касалхоналари (клиникалари) да ва касалхоналарнинг болалар бўлимида узоқ муддат даволанишда бўлган болалар учун якка тартибдаги ёки гуруҳли ўқитиш.
Олий ўқув юртларининг қўшимча тўловлар белгиланган профессор — ўқитувчилари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг
ТУРЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча тўловлар қуйидагиларга белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 540-модда)
2. Тиббиёт олий ўқув юртлари, шифокорлар малакасини ошириш институтлари ва тиббиёт факультетларининг профессор-ўқитувчиларига соғлиқни сақлаш идораларининг клиникалари ва клиник база бўлган бошқа муассасаларида даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:
кафедра мудирлари, профессорлар ва доцентларга — лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;
ассистентларга — лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида.
Шу тоифадаги ходимларга — беморларни операция қилувчи жарроҳларга, оператив фаолиятни, реанимация тадбирларини ва жадал терапия усулларини қўлловчи анестезиолог ва реаниматологларга, даволаш тадбирларини амалга оширувчи эндоскопчиларга қўшимча тўловлар уларнинг лавозим маошининг 25 ва 30 фоизи миқдорида белгиланади.
3. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларига чет тилларни билганликлари ва хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашда уларни амалда қўллаганликлари учун лавозим маошининг қуйидаги миқдорида қўшимча ҳақ тўланади:
Европа чет тилларидан биттасини билганлик учун — 7 фоиз миқдорида;
Европа чет тилларида бир нечтасини билганлик учун — 10 фоиз миқдорида;
шарқ тилларини ва кам қўлланиладиган чет тилларни билганлик учун — 15 фоиз миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 540-модда)