Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИГА ТУТАШ ҲУДУДЛАРДА ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва унга туташ ҳудудларда ердан фойдаланишни тартибга солиш манфаатларини кўзлаб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси чегарадош Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари вакиллари билан биргаликда 1994-1995 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Ҳамдўстлик давлатлари билан чегараларини аниқласин ва жойларда Ўзбекистон Республикасининг чегараларини бириктириб қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларига қуйидаги ер майдонларини бепул фойдаланиш учун берсинлар;
Афғонистон Ислом Давлати билан чегарасининг бутун узунлиги бўйлаб Давлат чегараси чизиғи (сувдаги бўлинган жой) дан асосий муҳандислик иншоотлари чегарасигача, лекин камида 500 метргача бўлган ерларни;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан чегарадаги ерларни — чегаралар аниқлангандан ва биркитиб қўйилгандан кейин.
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2 ой муддатда Афғонистон Ислом Давлати билан чегарадаги кўрсатиб ўтилган ерларни чегара қўшинларига берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан чегаралардаги бундай ерларни чегарадош давлатлар билан чегаралар аниқланган ва биркитиб қўйилган вақтдан бошлаб 2 ой мобайнида берсинлар.
4. Берилган ерлар доирасида ҳар қандай хўжалик фаолиятини юритиш фақат Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари Бош бошқармаси рухсатига биноан, хўжалик субъектлари билан тузилган икки томонлама шартномалар асосида, тегишли тўлов эвазига амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунинг ҳисобга олинадиган даромадлар солиқлардан озод қилинсин ва улардан чегара қўшинлари моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида фойдаланишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 26 сентябрь,
480-сон