Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«АМАНТАЙТАУ-ГОЛДФИЛДС» ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Илғор технологиялар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш йўли билан қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинатининг «Лонро Паблик Лимитед» компанияси (Буюкбритания) ва Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) билан биргаликда «Амантайтау Голдфилдс» корхонасини (бундан кейин қўшма корхона деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 266-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
Маълумот учун қабул қилинсинки, қўшма корхонани ташкил қилиш қатнашчиларнинг бадаллари ҳамда қўшма корхона томонидан банклардан қатнашчиларнинг бадаллари ҳамда қўшма корхона томонидан банклардан олинган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон томонининг улуши фойдали қазилмалар конларини қидириш, разведка қилишга илгари сарфланган харажатлар ҳамда уларни қазиб чиқариш ҳуқуқини қўшма корхонага бериш тарзида қўшилади.
3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар қўшма корхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Амантайтау ва Даугизтау олтин конларини ўзлаштиришнинг тижорат ва техникавий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш ҳамда улардан тижорат мақсадларида кенг кўламда фойдаланишга оид техникавий ва молиявий талабларни белгилаш учун техник-иқтисодий асослаш ишларини тугаллаш;
томонлар техник-иқтисодий асослашни маъқулланганларидан кейин мазкур конлардан олтин, кумуш ва улар билан биргаликда олинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Амантайтау Голдфилдс» қўшма корхонасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
шартномада белгиланган чегаралар доирасида ва шартларда тадқиқотлар ҳудудида 30 йил мобайнида олтин конларини тадқиқ этиш, разведка қилиш ва қазиб чиқариш бўйича мутлақ ҳуқуқ;
олтин конларидан фойдаланишда олинган олтин, кумуш ва бошқа маҳсулотларни ҳам чет элларда, ҳам Ўзбекистон Республикасида жаҳон нархларида эркин муомаладаги валютага сотиш;
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва чет эл банкларида ҳар қандай валютада счётлар очиш, чет эл банк счётларидан чет валютаси олиш, ундан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ эркин муомаладаги валютада кредитлар олиш ва уларни тўлаш, мазкур кредитларни қўшма корхона мулки билан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси ташкилотларида, шунингдек, чет элларда суғуртани амалга ошириш;
Устав сармояни АҚШ долларида белгилаш.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 266-сонли қарори таҳририда)
5. «Амантайтау Голдфилдс» лойиҳаси қуйидаги солиқ имтиёзи ва бошқа имтиёзлар берилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилсин:
қўшма корхона Молия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб дастлабки беш йилда даромаддан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш. Қўшма корхонага кўрсатиб ўтилган давр тугаган қўшма корхона кўрган зарарларни солиқ тўланадиган базани тегишли равишда камайтирган ҳолда зарар кўрилган йилдан кейинги беш йилнинг исталган йили мобайнида кейинги йилларга кўчиришга рухсат бериш;
бож пошлиналари, мулк солиғи тўлашдан озод қилиш;
қўшма корхонанинг хорижий акционерлари ва кредиторларини дивидендларга солиқлар ҳамда кредитлар бўйича тўловлардан (ушбу маблағларни чет элга ўтказишда) озод қилиш;
қўшма корхонани асосий фондлар амортизацияси учун ажратмалар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод қилиш.
6. Маълумотлар учун қабул қилинсинки, қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ажратмалар ва тўловлардан ташқари, давлат бюджетига қуйидаги ажратмалар ва тўловларни тўлайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 266-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
агар корхона даромаддан олинадиган солиқдан озод қилинган давр тугагандан кейин молия йили якуни бўйича қўшма корхонанинг рентабеллик даражаси 30 фоиздан ошса, у ҳолда ушбу даражадан ортиқча фойдадан томонлар келишган ставкалар бўйича қўшимча ажратмалар тўланади;
қўшма корхона фаолият кўрсатаётган жойдаги ҳудудни ижтимоий ривожлантиришга соф фойдадан икки фоиз тўлов.
Қўшма корхона даромаддан олинадиган солиқни, ер остидан фойдаланганлик учун тўлови, фойдадан ортиқча маблағдан ва ҳудудни ижтимоий ривожлантиришга ажратмаларни, шунингдек, муассисларнинг дивидентларини эркин муомаладаги валютада тўлайди.
7. Назарда тутилсинки, Ўзбекистон Республикасида яқин 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида «Амантайтау Голдфилдс» қўшма корхонасининг фаолият кўрсатиш шароитларини ёмонлаштирувчи ўзгаришлар бўлган тақдирда таъсис ҳужжатлари имзоланган вақтда амалда бўлган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Амантайтау Голдфилдс» қўшма корхонасини ёпиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги эса—қўшма корхонани ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.
9. Навоий вилояти ҳокимлиги қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги объектларини қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхонанинг хорижий хизматчиларини кўп марталик визалар билан таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 22 сентябрь,
477-сон