Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН КЎМИР, ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ УЧУН ШАРТНОМАВИЙ (ЭРКИН) НАРХЛАРГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кўмир, табиий ва суюлтирилган газни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда тегишли тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун шартномавий (эркин) нархларга ўтилсин.
2. «Кўмир» акционерлик бирлашмасига, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, қарор топган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун чекланган нархларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ аҳолининг айрим тоифаларига берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун нархларнинг асосланган ҳолда шакллантирилиши устидан назорат ўрнатсинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 8 сентябрь,
454-сон