Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чоралари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 31 октябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2025 йил 31 октябрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш, шунингдек ушбу соҳада таъсирчан давлат назоратини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш, шунингдек электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига электр, иссиқлик энергиясидан, газ ва водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутадиган, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига эса ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ноаниқликларни бартараф этишга, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда бундай ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун энергиянинг тежалишини, ундан оқилона фойдаланилишини ва энергия самарадорлиги оширилишини таъминлашга, ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, шунингдек фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 2, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар) 1852-моддаси биринчи қисмининг санкциясидаги «йигирма беш бараваридан» деган сўзлар «ўттиз бараваридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 61-модда учинчи қисмининг санкциясидаги «ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 100-модда:
диспозициясидаги «Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш» деган сўзлар «Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 101-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 103-модда:
диспозициясидаги «Газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш» деган сўзлар «Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
санкциясидаги «мансабдор шахсларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
диспозициясидаги «Газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб» деган сўзлар «Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
санкциясидаги «мансабдор шахсларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 1986-модданинг:
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 245-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 248-модда тўртинчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси «911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «912-моддаларида, 101-моддасида (бундан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно)» деган сўзлар «912-моддаларида, 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 101-моддасида (бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 2491-модда:
биринчи қисми «Ушбу Кодекснинг» деган сўзлардан кейин «100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекснинг 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг профилактика инспекторлари томонидан тузилади»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
9) 2602-модда:
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Кодекснинг 100, 101, 102, 103, 172, 173, 1986-моддаларида, 228-моддасида (ёқилғи-энергетика соҳасида қўйилган муҳрларга (пломбаларга) тааллуқли ҳолларда) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади»;
10) 340-модданинг иккинчи қисмидаги «2491-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар «2491-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 март,
ЎРҚ-1121-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон)