Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Моҳаммед Ҳасан Жалоод Ал-Шаммарига «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисида
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4 ва 12-бандларини инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига асосан Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Моҳаммед Ҳасан Жалоод Ал-Шаммарига «Фахрий фуқаро» мақоми берилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 23 февраль,
КҚ-312-V-сон