Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 18 мартдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳиндистон Республикасининг Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3940-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2018 й., 07/20/3940/0902-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонани ходимлар билан бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 11 март,
133-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3940-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2018 й., 07/20/3940/0902-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3940-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2018 й., 07/20/3940/0902-сон)