Ҳужжат кучини йўқотган 09.07.2018 06.07.1998 йилдаги 283-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.07.2018
Ҳужжат 06.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ФОНДИ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШ ВА УНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг оммавий тури сифатида Ватанимиз футболини янада ривожлантиришда, халқаро майдонда унинг обрў-эътибори ошишида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фондининг аҳамиятини кучайтириш, профессионал ва ҳаваскорлик клубларини, футболчиларни юқори спорт натижаларига эришиш учун рағбатлантириш, шунингдек молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Футболни ривожлантириш фонди, Футбол федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси раҳбарларининг, ҳудудий Футбол федерациялари президентлари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг эътибори Фонд маблағларини ва унинг ҳудудий бўлимларини шакллантириш, хорижий инвесторлар ва ҳомийларни жалб қилиш, футбол-спорт индустриясини, зарур моддий ва ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш бўйича улар томонидан тегишли ишлар қилинмаганлигига қаратилсин. Натижада Футболни ривожлантириш фонди ҳали унга юкланган асосий вазифани — миллий футболни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни, футбол клубларини иқтисодий рағбатлантиришни, болалар ва ўсмирлар футболининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни таъминламаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Футбол федерацияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистонда Футболни ривожлантириш фондининг бошқа муассислари 1998 йил 1 августгача Фонд устав сармоясини шакллантиришни тугалласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Футболни ривожлантириш Фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Фонд фаолиятини такомиллаштириш, унинг Уставида қайд этилган қоидаларга мувофиқ соғлом турмуш тарзи товарлари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этиш, маслаҳат ва сервис хизматлари кўрсатиш, инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Футбол федерацияси ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 1998 йил 1 августдан 2005 йилгача бўлган даврда Футболни ривожлантириш Миллий дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг жорий фойдадан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фондига 100 миллион сўм ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларга, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларга футболни ривожлантириш фонди фаолиятига молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бўшаган маблағларни уставдаги вазифаларни бажариш учун Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фондига йўналтириш шарти билан 1 йил муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футболни ривожлантириш Фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, профессионал футбол клублари, спорт мактаблари ва футбол мактаб-интернатлари, Олимпия тайёргарлик маркази — четдан келтириладиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарга солиқларнинг барча турларини ва бож тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стадионларнинг турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ва футбол ўйинлари вақтида лотерея ўйинлари ўтказишдан олинган даромадлари — даромаддан солиқ тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Футболни ривожлантириш фондини ва унинг минтақавий бўлимларини жойлаштириш учун жой ажратиш масаласини бир ой муддатда ҳал қилсинлар, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун бошқа зарур шарт-шароитларни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси етакчи хорижий миллий ва халқаро футбол ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда Футболни ривожлантириш фондига кўмаклашсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Телерадио компания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Футболни ривожлантириш фонди фаолиятини, оммавий футбол-спорт ҳаракатини ривожлантириш соҳасидаги ижобий тажрибани кенг тарғиб қилсинлар ва ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А. Азизхўжаев ва Футбол федерацияси президенти З. Алматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283-сон