Козихонова Орзигул Муйдиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси |
Асланов Абдулло Убайдуллаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитанинг раиси ўринбосари, гуруҳ ҳамраиси |
Маматкаримов Одилжон Охундедаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси ўринбосари |
Халмурадов Рустам Ибрагимович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси, Самарқанд давлат университети ректори |
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси |
Азимов Муротжон Бердиалиевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси, Қашқадарё вилояти ҳокими |
Тумишова Аксавли Молдагалиевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси, Зарафшон шаҳар 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори |
Отамуратов Ойбек Бахтиёрович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси |
Жумамуратов Руслан Танатарович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Рахмонова Умида Эркиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Халбаева Дилрабо Джурабековна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Тажибаева Гулчехра Садриддиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 27.01.2026 йилдаги 1709-V-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2026
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Никарагуа Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Никарагуа Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2. Ушбу Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1709-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
КҚ-300-V-сон