Агзамходжаев Алишер Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, гуруҳ ҳамраиси |
Бекмуродов Бобур Манусорович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси |
Турсунов Кобул Бекназарович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари |
Ахмеджанова Покиза Шавкатовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг аъзоси, Гулистон шаҳридаги «Халима Худайбердиева» номидаги ижод мактаби директори |
Саидов Сирожиддин Салоҳович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
Зиё Азамат Ҳамид ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти директори |
Турдиев Содиқжон | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Бошқаруви раиси |
Отамуратов Ойбек Бахтиёрович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси |
Якубходжаев Умид Анварходжаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Қурбонбоев Мақсуд Комулович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Азизова Дилноза Захитхоновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси |
Иноятова Ноиба Толиповна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 27.01.2026 йилдаги 1707-V-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2026
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Люксембург Буюк Герцоглиги Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Люксембург Буюк Герцоглиги Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2. Ушбу Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1707-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
КҚ-298-V-сон