ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИнинг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРГА НИСБАТАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 февралда 1124-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 7 ва 01-02/8-8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1770, 16.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 23 январдаги 27, 02/8-2-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1124 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 7, 14-сон, 2003 йил, 4-сон) 8-бандининг «л» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 январь,
21-сон
Давлат божхона қўмитасининг раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 январь,
01-02/8-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 49-модда)