Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Қонунчилик базаси тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ҚЛ-168-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Қонунчилик базаси тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ҚЛ-168-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 22 декабрда киритилган «Қонунчилик базаси тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ҚЛ-168-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 январь,
1676-V-сон