Агзамходжаев Алишер Анварович | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси | |
Мамутов Равшан Аминаддинович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси |
Каланов Рустам Абдухакимович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси, «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси |
Кучимов Абдисаит | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори |
Эрматов Ҳусан Тоҳирович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси, «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррири |
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори |
Мирзаев Зойир Тоирович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг аъзоси, Тошкент вилояти ҳокими |
Атоджонов Джумонозор Азодович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Ибрагимова Мавлуда Кахрамоновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Имамова Сайёра Якуббаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг аъзоси |
Рахимов Ойбек Раимович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 27.01.2026 йилдаги 1705-V-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2026
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бруней Даруссалам Қонунчилик кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бруней Даруссалам Қонунчилик кенгаши билан билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2. Ушбу Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1705-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
КҚ-296-V-сон