Маматкаримов Одилжон Охундедаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, гуруҳ ҳамраиси |
Азимов Сайдулло Неъматиллаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, гуруҳ ҳамраиси |
Абдикаримова Сайёра Сапаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари |
Халмурадов Рустам Ибрагимович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси, Самарқанд давлат университети ректори |
Хурсанов Абдулло Халмурадович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг аъзоси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси |
Добрих Анна Константиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси, Наманган шаҳридаги «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари |
Азимов Муротжон Бердиалиевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси, Қашқадарё вилояти ҳокими |
Халбаева Дилрабо Джурабековна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Артиқов Дилмурод Рахматиллаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг аъзоси |
Зохидов Зокиржон Тухтасинович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси |
Жолдасова Шахноза Батировна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси |
Исмаилов Адҳамбек Бахрамович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 27.01.2026 йилдаги 1704-V-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2026
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Албания Республикаси парламенти (Кувенди) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Албания Республикаси парламенти (Кувенди) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2. Ушбу Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1704-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
КҚ-295-V-сон