Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Болгария Халқ мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 678-V/КҚ-119-V-сонли Қўшма қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агзамходжаев Алишер Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси». |
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Украина Олий радаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 698-V/КҚ-139-V-сонли Қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агзамходжаев Алишер Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси, гуруҳ ҳамраиси». |
3. Ушбу Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1703-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
КҚ-294-V-сон