Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Маҳсулот сотишнинг бозор тамойиллари ва механизмларини кенг жорий этиш, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига нархларни шакллантириш бозор механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 5-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 июль,
179-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-cон, 231-модда; 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)