Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-167-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
(«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-167-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1697-V-сон