Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Мамлакатимизда экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва мақсадли экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мамлакатимизда экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва мақсадли экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмонов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 январь,
1620-V-сон