Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Фитосанитар зарарсизлантириш бўйича фаолият лицензияланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-175-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Фитосанитар зарарсизлантириш фаолияти лицензияланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
(«Фитосанитар зарарсизлантириш фаолияти лицензияланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Фитосанитар зарарсизлантириш фаолияти лицензияланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-175-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Фитосанитар зарарсизлантириш бўйича фаолият лицензияланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 январь,
1665-V-сон