Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-163-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан киритилган «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-163-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2025 йил 15 декабрда киритилган «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-163-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий судига қайтарилсин.
2. Ушбу Қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 январь,
1656-V-сон