Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларнинг 161-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3159-4]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сон буйруғи (рўйхат рақами 3159, 2019 йил 20 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3159/3151-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларнинг 161-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 февраль,
51-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2026 й., 10/26/3159-4/0138-сон)