Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2025 02.07.1998 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2025
Ҳужжат 24.03.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ИДИШЛАРГА ҚУЙИШ, САҚЛАШ ВА УЛГУРЖИ СОТИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШГА ОИД НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзкимё-саноат» уюшмаси спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда материаллар сарфи, тайёр маҳсулот чиқиши нормативларини, шунингдек табиий камайиш нормаларини 1998 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотиш билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз фаолиятини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган лицензия;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз маркалари ва мувофиқлик белгиси маркаланган алкоголли маҳсулотга (давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари томонидан бериладиган) иденцификациялаш номери мавжуд бўлган тақдирда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулот дейилганда ихтисослаштирилган корхоналарда амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган ва стандартлар талабларига жавоб берадиган спиртли ичимликлар тушунилади ҳамда улар вино, вино материаллари, ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари, коньяк, бальзам, коньяк спирти, озиқ-овқат спирти ва спирт хом ашёсини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз келтирилган чет эл озиқ-овқат спиртидан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. Чет эл спирти мавжудлиги, шунингдек бундай спиртни келтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлмаган корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни давлат фойдасига мусодара қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Спирт ишлаб чиқариш ва унинг сарфланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спирт ва спирт хом ашёси «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган технологик иш тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилади. Спирт ва спирт хом ашёсини ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, транспортда ташиш «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун спирт сарфлашга сарфлашнинг белгиланган меъёрлари доирасида йўл қўйилади, Сарф қилиш, жумладан, табиий камайиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланади. Спиртдан тўғри фойдаланилишини корхона бухгалтерияси ва корхона раҳбари тайинлайдиган масъул шахслар назорат қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спирт ва спирт хом ашёсининг нобудгарчилиги уни қайта рўйхатга олиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт қолдиқларини тезкор текшириш ушбу мақсадлар учун мўлжалланган асбобларда ўлчаш йўли билан ҳар ойда амалга оширилади. Хатлов ҳар йили бир марта, қолдиқларнинг энг камайган даврида спиртни 1-классли ўлчагичлар орқали ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлов натижалари «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган Хатловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш ва маркалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган махсус рухсатномага ва уни ишлаб чиқариш учун зарур шартларга эга бўлган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарда уларнинг ихтисослашувига мувофиқ ва стандартлар, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган, «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси томонидан тасдиқланган ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ микробиологик, физик-кимёвий ва технологик назоратни таъминлайдилар ва амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сарфланган хом ашё ва материаллар сифати ва миқдори махсус қайд дафтарларида ва дастлабки ҳисобга олиш бланкларида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тайёр алкоголли маҳсулотларни идишларга қуйиш ва расмийлаштириш ушбу мақсадлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳсулотни идишларга қуйиш, тиқинлаш, ёрлиқлаш ва акциз маркалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан маркалаш амалдаги Стандарт талабларига мувофиқ ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вино-ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Алкоголли маҳсулотларнинг барча кўчар ва кўчмас ресурслари бухгалтерия ҳисоби билан қамраб олинади. Миқдорий ҳисоб ҳажм кўрсаткичларидан ташқари, спирт ва шакар миқдорини, норматив ҳужжатларда кўзда тутилган физик-кимёвий ва бошқа кўрсаткичларни ҳам қамраб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вино-ароқ маҳсулотлари ва бошқа алкоголли маҳсулотни идишларга қуйиш цехларида ҳар ойнинг биринчи кунида алкоголли маҳсулотлар қолдиқларини чиқариб олиш, идишларнинг, акциз маркаларининг, ёрлиқларнинг, тиқинларнинг ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни тайёрлашга тааллуқли бошқа моддий бойликларнинг ҳолатини аниқлаш йўли билан ҳисобга олиш амалга оширилади. Ушбу моддий ресурсларнинг тезкор ҳисоби ҳар куни олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор ҳисобга олиш учун идишларга қуйиш линияларида давлат текширувидан ўтган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг миқдорини ҳисоблайдиган ўлчагичлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хатлаш натижалари бўйича тайёр маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг нобуд бўлиши ва сарфланишлари белгиланган нормалардан четга фарқ қилган ҳолларда корхона раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни келтириш ва олиб кетиш, қатъи ҳисобда турадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда, маъмурият томонидан белгиланган вақтда, махсус жиҳозланган назорат — ўтказиш жойлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Спирт, вино материаллари ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сарфини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Виночилик ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ва спирт сарфлашга белгиланган нормалар асосида ҳисоблаб чиқарилган эҳтиёжлар доирасида йўл қўйилади ва белгиланган шакллардаги дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қайта ишланган узумдан ва сарфланган спиртдан олинган вино материаллари чиқиши миқдори ҳисобот йилининг 1 декабридаги ва ҳосилдан кейинги йилнинг 1 апрелидаги хатлаш маълумотларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Спирт, вино материаллари ва узумнинг сарфлангани ва нобуд бўлган миқдори хатлаш маълумотлари бўйича белгиланади ва белгиланган нормалар доирасида ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Виночилик мавсумида ишлаб чиқарилган вино материаллари компания вакиллари ёки тармоқнинг марказий дегустация комиссияси аъзоси иштирокида уларнинг сифатини аниқлаш ва календарь йилнинг 1 декабригача фойдаланишга юбориш учун мажбурий тартибда физик-кимёвий анализ қилинади ва дегустация жиҳатидан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришда бўлган алкоголли маҳсулот ҳар йили 2 марта — 1 декабрда ва 1 июлда хатлашдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва транспортда ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Акциз маркалари бўлмаган алкоголли ичимликларни сақлашга йўл қўйилмайди, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан технологик жараёнга мувофиқ сақланиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб кетиш учун сақланиши бундан мустасно. Олиб кетиш учун сақланаётган алкоголли маҳсулот ҳужжатида товарнинг доналар (шишалар)даги миқдори кўрсатилган ҳолда тамға белгиси ва жавобгар шахснинг имзоси билан тасдиқланиши ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ўлчанган, шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган, хоналарда ва муҳофаза қилинаётган ҳудудда уни сақлашни таъминлайдиган соз ҳолдаги қулф арматураси бўлган идиш (ҳимоялаш қопламаси бўлган металл, дубдан ишланган ва бошқа)да сақланади. Алкоголли маҳсулот очиқ майдонда сақланганда маҳсулот солинган идишлар пломбалаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Савдо тармоғида сотиш учун тайёрлаб қўйилган алкоголли маҳсулот стандартлар талабларига жавоб бериши, маркировка, акциз маркалари, мувофиқлик белгисига эга бўлиши ва норматив талабларга жавоб берадиган хоналарда сақланиши керак. Маҳсулот корхона лабораторияси хулосаси билан чиқарилади ва мувофиқлик сертификати билан жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вино-ароқ маҳсулотларини, кўпикланадиган ва вишиллайдиган виноларни, коньяк ва бошқа алкоголли маҳсулотларни савдо базаларида, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва дўконларнинг омборхоналарида сақлаш Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлашда вақтидаги нобуд бўлиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Идишга қуйилмаган алкоголли маҳсулот калибрланган катта идишларда сақланиши керак. Ҳар бир идиш белгиланган тартибда тасдиқланган калибрлаш жадвалига эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Идишга қуйилмаган алкоголли маҳсулотни транспортда ташиш калибрланган темир йўл ва автомобиль цистерналарида амалга оширилиши керак. Цистерналар уларга ҳақиқатда қанча маҳсулот сиғишини белгиловчи паспортга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Спиртни улгуржи сотиш ва алкоголли маҳсулотларни сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Алкоголли маҳсулотларни улгуржи сотишга фаолиятнинг ушбу турига белгиланган тартибда олинган лицензияга эга бўлган корхоналарга рухсат берилади ва у икки томонлама шартнома асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Спиртдан фойдаланувчининг юқори ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳисоблаб чиқарилган эҳтиёжларига мувофиқ «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясининг наряди ҳамда етказиб берувчи билан фойдаланувчи ўртасида тузилган етказиб бериш шартномаси алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг бошқа эҳтиёжлари учун спирт олиш (бериш)га асос бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Статистика ва технология ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳудудий статистика органларига белгиланган муддатларда қуйидаги ҳисоботлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узумнинг саноат йўли билан қайта ишлашга қабул қилиниши тўғрисидаги ҳисобот (июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги ҳисобот (ҳар ойда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вино материаллари, коньяк спирти ишлатилиши тўғрисидаги ҳисобот (бир йилда 2 марта —1 июлда ва 1 январда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узум виноси, шампань виноси ва вишиллайдиган винолар, ароқ, коньяк, бальзам ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот (ҳар ойда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вино материаллари юклаб жўнатилганлиги тўғрисидаги ҳисобот (ҳар ойда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика ҳисоботлари, шунингдек юқори ташкилотларга ва «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясига ҳам тақдим этилади. «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясига статистика ҳисоботларидан ташқари мавсум бўйича узумни қайта ишлаш тўғрисидаги якуний ҳисобот тақдим этилади.
(27-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Молия инспекторлари томонидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат ўрнатувчи молия инспекторлари тўғрисидаги низомга мувофиқ молия инспекторлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт ва вино-ароқ маҳсулотларини амалда ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни сотиш ҳажмларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё, материаллар сарфи ва тайёр маҳсулот чиқиши нормативларига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вино-ароқ маҳсулотларининг акциз маркалари ва мувофиқлик белгилари билан тўғри маркировка қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва бериш (сотиш) талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.