Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2013 24.08.1994 йилдаги 434-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2013
Ҳужжат 24.08.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 23 августдаги ПФ-938-сон Фармонни бажариш ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда 1994 йилнинг IV чораги якунлари бўйича мазкур Низомга зарур тузатишлар ва аниқликлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кам таъминланган оилаларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўловларини амалга ошириш учун бюджетдан ва бюджетдан ташқари маблағларни ажратиш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш тартибини 1 сентябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари шу йилнинг 15 сентябргача бўлган муддатда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағлар қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамғарма банки муассасаларидаги янгидан очилаётган махсус счётларига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, маҳаллий молия органлари, меҳнат, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий органлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (назорат-тафтиш Бош бошқармаси) шу йилнинг ноябрида кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бериладиган моддий ёрдам тўловлари харажатларини маблағ билан таъминлаш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш тартибининг бажарилишини текшириш-тафтиш қилишни амалга оширсин. Текшириш натижалари Ҳукуматга маълум қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
434-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
24 августдаги 434-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ жорий этилган кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга ҳар ойлик моддий ёрдам (бундан кейин «моддий ёрдам» деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кам даромадли оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва унинг миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — қўрғон, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролари йиғинлари, йиғинни ўтказиш имкони бўлмаганда кўчалар, турар жойлар, қишлоқ, овул маҳаллалари фуқаролари вакилларининг йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кам таъминланган оилаларни аниқлашда ва уларга моддий ёрдам тайинлашда қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий адолатга сўзсиз қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг адресли бўлишини, ҳақиқатан муҳтож оилаларга берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилалар ва фуқаролар томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларига боқимандаларча ёндашишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила аъзоларининг, айниқса болаларнинг моддий фаровонлигини оширишда оила масъулиятини ошириш, ҳар томонлама жисмоний ва маънавий ривожланиш, билим ва касб-ҳунар даражасини ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар ойлик моддий ёрдам оилага 3 (уч) ой муддатга тайинланади ва тўланади. Ушбу муддат тугагач, агар оилада моддий аҳвол яхшиланмаган бўлса, ёрдам мазкур Низомда белгиланган янги муддатга тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тўлашни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий (вилоят, шаҳар ва туманлар) бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари турли манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхона ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маблағлар қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг жамғарма банкининг тегишли муассасаларидаги махсус счётларига ўтказилади ва олиб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кам таъминланган оилага бериладиган моддий ёрдамдан солиқ олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Оилага ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Моддий ёрдам фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги ўзини ўзи бошқариш органларига ёки қўрғон, қишлоқ, овул маҳалласига ёзма равишда ариза билан ёрдам сўраб мурожаат қилган оилаларга, айрим ҳолларда эса фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) нинг тавсиясига биноан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Объектив сабабларга кўра оиланинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларини таъминлай олмайдиган кам даромадли оилалар ва ёлғиз фуқаролар (балоғатга етмаган болалари бўлган кўп болали оилалар; боқувчиси ногирон ёки меҳнат қобилиятини қисман йўқотган сурункали касал оилалар; ишсизларнинг оилалари; ёлғиз пенсионерлар ва бошқа ўта муҳтож оилалар) ҳар ойлик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оилага моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ариза ва тўланадиган ёрдамни ҳисобга олиб бориш қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқоли) нинг котиби томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аризачининг моддий ёрдамга муҳтожлик даражасини ва унга бериладиган ойлик моддий ёрдамнинг миқдорини белгилаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида махсус комиссиялар тузилади, унинг таркибига ушбу органларнинг раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари, котиби, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ҳамда молия органларнинг раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари, котиби, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ҳамда молия органларининг, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимларининг вакиллари кирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия ариза тушган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ёрдам сўраган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Текширув натижалари 1-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади, уни комиссиянинг барча аъзолари имзолайдилар. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган оиланинг таркиби, унда бирга яшовчиларнинг ҳаммаси, қариндошлиги бўлган ва бирга умумий рўзғор юритувчилар ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлган ва меҳнат биржасида рўйхатга олинмаган меҳнатга қобилиятли ёшдаги аъзолари, бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қаровчи аёллар, шунингдек, 18 ёшгача бўлган ўқувчилар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг текшириш вақтидаги жами пул даромадларининг манбалари ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа участкаси майдони ва ундан даромад олиш имкониятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила мол-мулкининг қиймати (дала ҳовли, автомобиль, мотоцикл ва зеб-зийнатларнинг мавжудлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг муҳтожлик даражаси ҳақидаги комиссия хулосаси ва ҳар ойда бериладиган моддий ёрдамнинг тавсия қилинаётган миқдори ҳақида комиссия хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги аризани оилада моддий таъминотнинг етарлилиги, анчагина мол-мулк жамғармаси мавжудлиги, шунингдек, меҳнат фаолиятидан бош тортиш ҳоллари аниқланган тақдирда рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари ва комиссия хулосаси бўйича ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати тузилади ҳамда йилнинг ҳар чорагида бир марта қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқароларининг йиғини (йиғилиши) муҳокамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш учун рўйхатга киритиладиган оилалар сони, шунингдек, ҳар бир муайян оила учун ҳар ойлик тўловлар миқдори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан мустақил равишда, шу мақсадлар учун уларнинг счётида мавжуд бўлган маблағлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори энг кам иш ҳақининг ўша вақтда амалда бўлган 1,5 дан 3 (уч) бараваригача миқдорда белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан белгиланган ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори фуқароларнинг умумий йиғини (йиғилиши) да тасдиқланади ва фақат шундан кейингина тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақида қарор қабул қилишда аризачининг фуқаролар йиғинида (йиғилишида) қатнашиши шарт. Аризачининг йиғинда (йиғилишда) қатнашишига имкон бермайдиган касаллик, бошқа узрли сабаблар бўлганда йиғинда (йиғилишда) оиланинг вояга етган аъзоларидан бири унинг ваколати вакили бўлиб қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини (йиғилиши) га унинг мажлисига аризачи ишлайдиган корхона ёки муассаса раҳбарларини, туман солиқ, молия органлари, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш туман бўлимлари ва бошқа идораларнинг вакилларини таклиф қилиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги қарор унинг учун фуқаролар йиғини (йиғилиши) да қатнашганларнинг кўпчилик қисми овоз берган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оилага ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги қарор 2-иловага мувофиқ шаклдаги йиғин (йиғилиш) баёни тарзида расмийлаштирилади, баённи раис (оқсоқол) ва котиб имзолайди ва у беш кун муддатда аризачига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ёрдам тайинлаш рад этилган тақдирда йиғилиш баёнида унинг асосланган сабаблари қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролар йиғини (йиғилиши)да аризачига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғин (йиғилиш) қарори устидан шикоят қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдамни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Моддий ёрдам оладиган оилалар ҳисоби ва ҳар ойлик тўловлар миқдори қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқоли)нинг котиби томонидан махсус дафтарда қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Котиб фуқаролар йиғини (йиғилиши) баёни асосида ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунигача қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла бўйича оилаларга моддий ёрдам тўлаш ведомостини тузади ва тўлов топшириқномаси билан бирга жамғарма банкининг тегишли бўлимига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдамни тўлаш ведомости қатъий ҳисобда турадиган бланк ҳисобланади ва нусха кўчириш қоғоз воситасида икки нусхада тузилади. Биринчи нусха котиб томонидан жамғарма банкининг тегишли бўлимига топширилади, иккинчиси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида пул ҳужжатлари қаторида алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов топшириқномаси ведомостда кўрсатилган жами сумма бўйича, белгиланган шаклда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачиларга пулларни бериш ҳар ойнинг биринчи кунидан бошлаб, ведомость бўйича, жамғарма банкининг махсус счётлар очилган бўлимларида амалга оширилади. Олувчи томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар кейинги ойда навбатдаги ёрдам пули билан бирга тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аризачи узоқ (бир ойдан кўпроқ) вақт бўлмаган ёки вафот этган ҳолларда моддий ёрдам оиланинг балоғатга етган бошқа аъзосига тўланиши мумкин, бунда ёрдамни олиш учун мазкур ҳолатлар содир бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай мурожаат қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Оилага моддий ёрдам тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ёрдам тўлаш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдам кўрсатилаётган оиланинг моддий аҳволи ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш жойи ўзгарганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тўловига ажратилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан фойдаланилмаган маблағлар йил тугагач олиб қўйилмайди ва улар фуқаролар йиғини (йиғилиши) қарорига биноан аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштиришга, газлаштиришга, сув билан таъминлашга, шунингдек бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга
1-ИЛОВА

‎‎_______________________________

‎‎(қўрғон, қишлоқ, овул ва маҳалла)‎ ‎ ‎

_______________________________‎‎
‎‎‎ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи‎

‎‎‎‎
‎Моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган оиланинг даромадларини ва мулкий аҳволини текшириш‎

‎‎ДАЛОЛАТНОМАСИ‎

‎‎Комиссия раиси ______________________________________________‎_______________‎‎‎ ‎‎
‎‎‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими)‎‎‎
‎‎‎‎Комиссия аъзолари: _______________________‎______________________‎_____________
‎‎‎‎‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими)‎‎‎ ‎
_________________________________________________________________
‎ _________________________________________________________________
‎‎дан иборат таркибдаги комиссия‎
‎‎______________________________‎___________________________________________ га‎‎

‎‎‎‎(қишлоқ, қўрғон, овул, маҳалланинг ўзини ўзи бошқариш органининг тўлиқ номи)‎

‎‎‎‎оиласига ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлашни сўраб 199 ___ йил « ____ » _______________ да (‎‎ариза берилган вақт)‎ ‎ мурожаат қилган
‎‎
‎____________________________________________________________________‎ яшовчи ‎___________________________________________________________________________ ‎_____________________________________________ нинг оиласини текширувдан ўтказди.

‎Текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:‎
‎‎‎‎1. _________________________________________________ нинг оиласи ______________

‎‎‎‎‎‎‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎____________________________________________________________________ да бирга‎ ‎‎‎яшовчи ва биргаликда умумий хўжалик юритувчи
‎‎_____________________________________________________________ кишидан иборат.‎

‎‎(сўз билан)‎

‎‎‏‏‎2. Оилада доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва меҳнат биржасида рўйхатга ‎олинмаган _______ киши бор (йўқ), улардан _______ киши бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши билан шуғулланувчи аёллар, _________ киши 18 ёшгача бўлган ўқувчилардир.‎
‎‎‎‎3. Оиланинг текширув вақтидаги жами даромади бир ой ‎ҳисобига ______________________ ___________________________________________________ сўмни ташкил қилади. ‎

‎‎(сўз билан)‎ ‎

‎‎Шу жумладан:‎
барча оила аъзоларининг иш ҳақи ____________________________________‎‎‎____________‎‎‎‎‎‎‎
оила аъзоларининг пенсияси ____________________________________‎‎‎________________‎‎‎‎
оила аъзоларининг стипендияси ____________________________________‎‎‎_____________‎
оила аъзоларининг нафақалари ____________________________________‎‎‎______________‎
пул даромадларининг бошқа турлари __________________________________‎‎‎___________‎‎‎
шахсий ёрдамчи хўжаликдан олиниши мумкин‎‎ бўлган даромаднинг ‎миқдори _____________ ___________________________________________________________________________ ‎ ‎
‎‎4. Томорқа хўжалиги __________________________________________________ гектарни, ‎қорамоллар _____ бошни, қўй ва эчкилар _____ бошни, паррандалар ______ бошни ташкил қилади.‎
5. Оилада ___________________________________________________________________‎

‎‎(дала ҳовли, автомобиль, трактор, мотоцикл, зеб-зийнат буюмлари) ‎

‎‎___________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________бор.‎

‎‎Оиланинг моддий ёрдамга муҳтожлик даражаси тўғрисида комиссия хулосаси‎ ‎

‎‎Комиссия _________________________________________________________ оиласининг‎ ‎

‎‎(аризачининг Ф. И. О.)‎‎‎

‎‎‎‎даромадларини ва мулкий аҳволини ҳисобга олиб уни:‎
‎‎‎‎а) ҳар ойда _____________________________________________________ сўм миқдорида моддий ‎ёрдамга муҳтож деб ҳисоблайди;
‎‎‎‎б) муҳтож эмас деб ҳисоблайди ва моддий ёрдам тайинлашни рад этишни тавсия қилади.
‎‎‎‎Моддий ёрдам тайинлашни рад этишнинг бошқа сабаблари: ___________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________
‎‎Комиссия раиси: ____________________‎

‎‎_______________________________‎

(имзо)‎ ‎

‎‎(Ф. И. О.)‎‎

‎‎Комиссия аъзолари: _________________‎

_______________________________‎‎

(имзо)‎ ‎‎

‎‎‎‎(Ф. И. О.)‎‎

‎‎____________‎ ‎

_______________________________‎‎

‎‎(имзо)‎ ‎‎‎ ‎

‎‎‎‎‎‎(Ф. И. О.)‎‎

‎‎____________‎ ‎‎

_______________________________‎‎

‎‎(имзо)‎ ‎‎‎ ‎ ‎

‎‎‎‎‎‎(Ф. И. О.)‎‎ ‎‎

____________

_______________________________‎‎

‎‎(имзо)‎ ‎‎‎ ‎ ‎‎

‎‎‎‎‎‎‎‎(Ф. И. О.)‎‎ ‎‎

‎‎199 ____ йил « ____ » ______________‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎______________________________________________________ фуқароларнинг

(қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалланинг номи)‎‎

199 ___ йил « ____ » ____________ даги йиғини (йиғилиши)нинг‎‎‎

‎-СОН БАЁНИ‎

«Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга амал қилиб, фуқаролар йиғини (йиғилиши) _________________________
‎____________________________________________________________________ да яшовчи фуқаро________________________‎‎__________________________________________нинг

‎‎‎‎(ариза берувчининг Ф. И. О.) ‎

‏‎‎аризасини кўриб чиқиб ва моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган оиланинг даромадлари ҳамда мулкий аҳволини текшириш далолатномаси ‎‎бўйича комиссия хулосаси асосида, бевосита ва очиқ овоз бериш йўли билан‏‎

қатнашганлар:__________________________

киши‎

овоз берганлар:______________________

киши,‎‎

маъқуллаганлар:_________________________‎

киши,‎‎

қаршилар:_____________________________‎

киши,‎‎

бетарафлар:____________________________‎

киши,‎‎

оддий кўпчилик овози билан‎

‎‎ҚАРОР ҚИЛАДИ:‎

а) Фуқаро ________________________________‎‎____________________________ нинг

(аризачининг Ф.И.О.) ‎

оиласи кам таъминланган оила деб ҳисоблансин ва унга уч ой ‎муддат билан _________________________________ сўм миқдорида моддий ёрдам тайинлансин;‎‎‎

‎‎(сўз билан)‎

б) Фуқаро ______________________________________________ оиласига қуйидаги сабаблар

(аризачининг Ф.И.О.)

‎туфайли моддий ёрдам тайинлаш рад этилсин:‎‎_____________________________________
‎___________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________

(рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилади)

Йиғин (йиғилиш) раиси (оқсоқоли) __________

(__________________________)‎

(имзо)‎

‎(Ф.И.О.) ‎

Йиғин (йиғилиш) раиси (оқсоқоли)нинг _____‎_‎

(__________________________)‎ ‎

(имзо)‎ ‎

‎(Ф.И.О.) ‎ ‎

(Муҳр)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.