Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой муддатда:
ҳукумат қарорларининг ушбу Қонунга мувофиқлаштирилишини;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга мувофиқ ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур Қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборотини кўриб чиқиб, натижалари юзасидан икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 1 ноябрь,
СҚ-198-V-сон