ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН АЛОҲИДА ТУРДАГИ ТОВАРЛАР УЧУН АКЦИЗ СОЛИҒИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 февралда 1101-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 7 ва 01-02/8-8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1770, 16.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 15 январдаги 17- ва 02/8-1-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1101 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи олинмайдиган товарларнинг жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши бўйича белгиланган нормалар»га (1998 йил 13 март, рўйхат рақами 412 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1998 йил, 3-сон, 2002 йил, 2-сон) кўра жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга нисбатан акциз солиғи татбиқ этилмайди».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 январь,
20-сон
Давлат божхона қўмитасининг раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 январь,
01-02/8-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 43-модда)