Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 03.11.1998 йилдаги 461-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 03.11.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорини бажариш, шунингдек, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш асосида уларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашини босқичма-босқич таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш Республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тасдиқланган Концепцияни амалга ошириш Республика комиссияси 3-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда 2-иловада кўрсатилган бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишнинг фаолият кўрсатишини ҳамда уни ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалда руёбга чиқаришни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси асосида коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш минтақавий комплекс дастурларини ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий уйлар ва кўп квартирали уйлардаги квартиралар эгалари маблағлари ҳисобига хизмат кўрсатиладиган уйлар ёнидаги ҳудудлар чегараларини 1998 йил охиригача белгиласинлар айни бир вақтда уй-жойлардан фойдаланиш хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг фаолият кўрсатиш чегараларини ер участкаларидан фойдаланувчиларни уларнинг ушбу участкаларни биргаликда сақлаш бўйича ўзаро муносабатларини белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар ва шу асосда уларни тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказишни 1998 йил охиригача тугалласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали барча уй-жойлар ичкарисида иссиқлик газ сув истеъмолини ҳисобга олувчи ва тартибга солувчи приборларни ўрнатиш ишларини 2000 йилгача тугалласинлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу ишларни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини тўлиқ таъмирлашнинг 2005 йилгача бўлган давлат аниқ дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин бунда маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилашни ҳамда таъмирлашдан кейин уларни уй-жой эгаларининг тўлиқ қаровига беришни ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда лифт хўжалигини сақлаш ва таъмирлаш масалаларини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва уларни маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Шаҳар хўжалиги иқтисодиёти уни ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш» мутахассислиги бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқласинлар ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида уларни тайёрлаш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорининг 2 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
3 ноябрдаги 461-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНГ АҲВОЛИ ВА УНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий қайта ўзгартиришларнинг узвий таркибий қисми ҳисобланади ва у яратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий асосда рўёбга чиқарилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида», «Давлат уй-жой сиёсати асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида», «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларини Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиши тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги 54-сон «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорларини ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни рўёбга чиқариш доирасида амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарорларга мувофиқ аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларининг бозор муносабатларига ўтиши жараёни бошланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уй-жойлардан фойдаланиш хўжалиги соҳасида тўлиқ хўжалик ҳисобида 109 та уй-жойлардан фойдаланиш корхоналари ишламоқда 181 та оилавий ва жамоа пудрати бригадалари фаолият кўрсатмоқда. Бошқарувнинг оралиқ бўғинлари — уй-жой трестлари амалда тугатилди, муқобил хизматларни ташкил этиш уй-жойларга кириш жойларида совуқ ва иссиқ сув, газ, иссиқлик энергиясини ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сув таъминоти ва канализация соҳасида «Ўзсувканал» ишлаб чиқариш бирлашмаси тугатилди. Вилоятлар сув қувурлари канализация бошқармалари янгидан ташкил қилинган ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари таркибига ўтказилди. Сувни ҳисоблаш приборлари билан саноат объектларининг 90 фоизи ва ижтимоий-маиший соҳа объектларининг 68 фоизи қамраб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Газ таъминоти соҳасида «Ўзбекгаз» ишлаб чиқариш бирлашмаси тугатилган, тугалланган балансга эга бўлган газ таъминоти ва газлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги бош бошқармалар ташкил этилган. Тармоқларда газ исрофгарчилигига ортиқча ёнишлар ва шу кабиларга йўл қўймаслик чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иссиқлик таъминоти соҳасида «Ўзиссиқликкоммунэнергия» РИБ тугатилди унинг вилоятлардаги бўлинмалари ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари таркибига ўтказилди. Акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилаётган хўжалик ҳисобидаги иссиқлик таъминоти ташкилотларини шакллантиришга доир тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришдаги капитал фойдаланиш харажатларини камайтириш бўйича тажриба ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ободонлаштириш соҳасида аҳлатхоналарни ижарага бериш амалга оширилмоқда Тошкент шаҳрида ягона буюртмачи хизмати ташкил қилинган махсус машиналарнинг бир қисми ҳайдовчиларга ижарага берилган. Кўкаламзорлаштириш корхоналарини хусусийлаштириш бошланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Коммунал хизмат кўрсатиш тизимига кирувчи саноат ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар хусусийлаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш паст суръатларда амалга оширилмоқда. Хизматлар кўрсатишда монополизм ва муқобилсизлик сақланиб қолмоқда, хизматлар қийматини шакллантиришда харажат механизмига хизматлар кўрсатиш харажатларини камайтириш ва сифатини ошириш учун иқтисодий рағбатлари бўлмаган бошқарувнинг маъмуриятчилик усулларига бошқариш ва хизмат кўрсатиш функцияларини қўшиб олиб бориш хусусиятига эга бўлган давлат корхоналари ҳали ҳам устунлик қилмоқда. Истеъмолчиларнинг тўлиқ интизоми паст ресурслар сарфини ҳисобга олишнинг зарур даражаси таъминланмаган тармоқдаги кўплаб корхоналарнинг молиявий аҳволи қониқарсизлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни ўз харажатларини ўзи қоплашга, зарар кўрмасдан фаолият кўрсатиш тартибига босқичма-босқич ўтказиш, нарх белгилашда харажат механизмини бартараф этиш, рақобат муҳитини ва муқобил тузилмаларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчиликнинг кўп шакллилигини ва тармоқ фаолият кўрсатишнинг бозор тамойилларини таъминлашга йўналтирилган институционал қайта ўзгартиришларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида муносабатларни давлат томонидан янада такомиллаштириш, уй-жой фондининг, коммунал тизимларнинг аҳволи ва сақланиши устидан давлат назоратининг самарали механизмини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурслардан оқилона фойдаланишни, манбаларни тежашни таъминлаш бўйича аниқ мақсадли илмий-техникавий ва иқтисодий сиёсатини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришни қуйидаги асосий йўллар билан амалга ошириш назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатишнинг мавжуд тизимини босқичма-босқич қайта ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш тизимини таъмиллаштириш, коммунал корхоналарнинг ўз функционал вазифаларни ҳал этишдаги иқтисодий мустақиллигини ва жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш жараёнларини янада чуқурлаштириш, бажарувчиларни танлов бўйича танлаш ва муқобил корхоналарни ривожлантириш асосида ҳамма жойда шартномавий муносабатларга ўтиш, нарх белгилашнинг бозор тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни ривожлантиришга муқобил инвестицияларни жалб қилиш, хизматлар кўрсатишнинг иқтисодий тизимларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг кучли, асосланган механизмини ишлаб чиқиш билан уйғун ҳолда, аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг иқтисодий шаклларига ўтишни давлат томонидан тартибга солишнинг шакл ва усулларини, унинг меъёрий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзларнинг мавжуд тизимини тартибга солиш, уй-жой-коммунал муносабатларни тартибга солиб боришда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепцияда коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида бошқариш ва хизмат кўрсатиш функцияларини ажратиш, шу асосда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк эгаси ва (ёки) бошқарувчи ташкилот (буюртмачи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматларни амалга оширувчи пудрат ташкилотлари (етказиб берувчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал муносабатлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ваколати берилган органлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар бундай механизмни яратишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал муносабатлар қатнашчиларининг юридик ва хўжалик мустақиллигини мулкий жавобгарлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларининг кўп хиллигини ривожлантириш, шу жумладан уй-жой мулкдорлари ширкатларини тузиш уй-жой фонди хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга нарх белгилашнинг бозор тамойилларига ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал муносабатлар қатнашчилари томонидан яшаш шароитлари ва кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган стандартлари таъминланиши, хизматларга ўз вақтида ҳақ тўланиши, шартнома мажбуриятларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой фонди мулкдорига қуйидаги функциялар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондининг сақланишини таъминлаш ва уй атрофини зарур даражада сақлаш, ушбу мақсадларга мўлжалланган харажатларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондини, яшаб турган шахсларни ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш ва паспорт- ҳисобга олиш ишларини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича тегишли пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузиш, ушбу ишлар учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдор — уй эгаси ушбу функцияларни ўзи бажаришга, ёхуд бошқарув функциясини шартнома асосида ихтисослаштирилган бошқарувчи ташкилотга (буюртмачи хизмати) беришга ҳақлидир. Бошқарувчи ташкилот давлат ташкилоти ҳам, мулкчиликнинг бошқа шаклидаги ташкилот ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат шартномасида қайд этилган ишлар ва хизматлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши хизмат кўрсатувчи пудрат ташкилотининг функцияси ҳисобланади. Бунда пудрат ташкилотлари рўйхатдан ўтказиш ҳисобга олиш функцияларини, паспорт-ҳисобга олиш ишларини, аҳолидан тўлов йиғишни, имтиёзлар ва субсидияларни расмийлаштиришни бошқарувчи ташкилотга (буюртмачи хизматига), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берган ҳолда бу ишлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу механизмни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида барча уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларини, уларга давлат мулки бўлган мол-мулкни хўжалик мақсадларида юритиш ҳуқуқини берган, кейинчалик мана шу асосда бошқарувчи ва пудрат ташкилотлари тузган ҳолда, биринчи навбатда хўжалик ҳисобига ўтказиш тугалланади. Буюртмачи ва пудратчи функцияларини ажратишни асосан 2000 йилда тугаллаш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка мулкчилик шаклларининг кўп хиллилигини шакллантириш масалаларида ҳам уй-жой, ҳам уйлардаги турар жой бўлмаган бинолар мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари (кондоминиумлар) ташкил этишга биринчи навбатда эътибор берилади. Умумий фойдаланиладиган жойлар (зинапоялар, йўлаклар, ертўлалар, том, лифтлар, уй атрофидаги ҳудуддаги бинолар ва иморатлар) ва уйларга туташ ер участкалари кўрсатиб ўтилган ширкатларнинг улушли мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари мулкдорларнинг улушли мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича ҳуқуқлари амалга оширилишини, ширкатнинг ҳар бир аъзосининг унинг мулки ҳисобланган турар жой ва (ёки) турар жой бўлмаган бинолар умумий майдони ҳажмига мутаносиб равишда ҳаражатларда қатнашиши асосида умумий фойдаланиладиган жойларга хизмат кўрсатилиши ва уларни тузатишни маблағ билан таъминлашга даъват этилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар уй-жой-коммунал муносабатларда шартномалар (контрактлар)нинг аҳамиятини кескин ошириш, устун даражада танлов асосида иқтисодий асосланган тарифлар ва нархларни шакллантиришни таъминлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепцияда «Уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда. Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ўзларига тегишли мулкни бошқаришда ва унга хизмат кўрсатишда ва сифатли хизматларга имкони борича пастроқ нархларда ҳақ тўлашда ресурслардан оқилона фойдаланишдан манфаатдор бўлган ширкатлар тузилишини ташкил этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой фондини бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг ҳаётга жорий этилиши давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг мақбул нархлар бўйича бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг зарур ҳажми ва сифатини таъминлаш, хизмат кўрсатувчилар монопол мавқеининг салбий оқибатларини бартараф этиш имконини берувчи коммунал муносабатларда рақобат муҳити яратилиши коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазифалар ҳал этилишини қуйидаги йўллар билан таъминлаш назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналарини монополиядан чиқариш чора-тадбирларини кучайтириш билан биргаликда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар мулкдорлари ва бошқарувчи ташкилот (буюртмачи) томонидан уй-жой-коммунал мақсадлардаги объектларга хизмат кўрсатишга ва уларни ривожлантиришга буюртмалар бериш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, пудрат ташкилотларини коммунал хизматлар кўрсатишга тенглик асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун шартномалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини ташкил этиш, шунингдек шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун иқтисодий ва маъмурий жазоларни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатиш тизими айрим кичик тармоқлари объектларини хусусийлаштиришга ёндашувлар уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқнинг айрим фаолият соҳаларида ҳозирнинг ўзидаёқ рақобатни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуддир. Бундай соҳаларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондига ва шаҳар ободончилиги объектларига (йўл-кўприк хўжалиги, кўкаламзорлаштириш ва ирригация, ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатишнинг муқобил шаклларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шу жумладан объектларнинг тармоқли муҳандислик инфратузилмаси билан боғлиқ бўлмаган ҳаёт таъминотининг автоном тизимлари (локал буғ қозонхоналари, идишлардан ва газ баллонидан газ билан таъминлаш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг айрим турларини бажарувчи корхоналар (тармоқларни тузатиш ва тозалаш, ахлатларни йиғиштириш, лифт хўжалигини ишлатиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал мақсадлардаги объектларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-қидирув, тузатиш-қурилиш ва қурилиш-монтаж ишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳа ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш танлов асосида тегишли шартномалар тузишда уларнинг реал тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш вазифаси турибди. Биринчи навбатда жорий йилдаёқ уй-жой фондини мукаммал тузатиш соҳасида банд бўлган тузатиш қурилиш ташкилотларини хусусийлаштириш, 1999 йилда эса қолган ташкилотларни хусусийлаштириш тугалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополияга тегишли бўлган иссиқлик, сув таъминоти, канализация корхоналари ва рақобат муҳити яратиш имконияти ғоят чекланган монопол корхоналар ҳисобланувчи газ таъминоти корхоналари бошқа тоифани ташкил этади. Ушбу ва шунга ўхшаш корхоналарни махсус дастур бўйича хусусийлаштириш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ушбу дастурга асос қилиб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши таъсир кўрсатиш усулларини сақлаб қолган ҳолда мақбул нархлар бўйича зарур сифатдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, ҳар йилги аудиторлик текширишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларни тақсимлашда эҳтимол тутилган албатта турдош корхоналарни жалб қилган ҳолда акцияларнинг назорат пакетини амалдаги тартиб доирасида асосий мулкдорда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий, энергетика, молиявий ва меҳнат ресурслари харажатлари нормативлари тизимидан фойдаланган ҳолда нархлар ва тарифларни белгилаш тартиби орқали нарх белгилашни тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари асосида коммунал хизматлар кўрсатишнинг айрим босқичларида (капитал тусдаги мавсумий тузатиш ишлари, қишки ва материаллар харид қилиш ва бошқалар) рақобат муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти, сув ажратиш ёки иссиқлик шохобчалари тизимини ишончли бошқаришга бошқарувчи ташкилотни танлов асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий сармояни жалб қилган ҳолда биргаликда хўжалик юритиш асосида акциядорлик жамиятлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти маҳаллий органларига акциядорлик жамиятларининг устав сармоясидаги давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бошқарувчи ташкилот билан ишончли бошқарув юзасидан шартнома тузилиши монопол тизимлардаги рақобат муҳитини ривожлантириш йўлларидан бири бўлиши мумкин. Унда шартноманинг амал қилиш вақтида ташкилот фаолияти юзасидан мақсадли йўналишлар белгиланади. Бошқарувчи ташкилот, одатда, кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Ушбу хизматлар ё натура кўрсаткичлари кўринишида, ёхуд нормативлар кўринишида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар сифати стандартларини акс эттирувчи индикаторлар кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда тариф сиёсатини белгилаш ишончли бошқарув шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувга ҳам мамлакатимизнинг, ҳам чет элнинг фирмалари одатда танлов асосида жалб қилиниши мумкин. Хорижий компаниялар жалб қилинишидан олдин иқтисодиётнинг ушбу соҳасида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий база ишлаб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар уй-жой-коммунал муносабатлар соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун қулай шароитлар яратувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ва услубий негизни шакллантириш, ушбу ҳужжатларга коммунал муносабатлар барча иштирокчиларининг мажбурий риоя қилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида шартнома муносабатларига ўтиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий мустақиллигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат муҳитини яратишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларнинг хизматлар кўрсатишда тенг ҳуқуқли иштирокини таъминлаш, ана шу асосда нарх белгилаш сиёсатини шакллантириш ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган коммунал корхоналар ихтисосининг ўзгаришига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу соҳада фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномавий муносабатлар доирасида уй-жой-коммунал хизматлар истеъмолчиларига белгиланган стандартлар даражасида кафолатли хизмат кўрсатиш таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий хизмат кўрсатиладиган коммунал хизматлар истеъмолчиларининг истеъмол нормативлари ва устувор гуруҳларини ва кўрсатиладиган хизматларнинг энг кам даражасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни шакллантириш учун харажатлар ва фойда ҳисоб-китоби ҳолислигини баҳолаш йўли билан монополист корхоналар томонидан коммунал хизматларга тарифлар белгиланишини назорат қилиш, ушбу ишда барча манфаатдор томонларнинг иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув, иссиқлик, газ ва бошқа энергия манбаларини якка тартибда ҳисобга олиш ва уларнинг сарфини тартибга солиш приборларини жорий этиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий-мақсадли ёндашувлар, таркибий қайта ўзгартиришлар, бюджетдан маблағ билан таъминлашни босқичма-босқич қисқартириш, чуқур ўйланган солиқ сиёсатини ўтказиш, инвестицияларнинг муқобил манбаларини, шу жумладан хорижий инвесторлар инвестицияларини кенг жалб қилиш асосида тармоқнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида ҳудудий тузилмаларга эга бўлган Давлат уй-жой инспекцияси ташкил этиш мўлжалланмоқда. Унга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар ва коммунал объектлар муҳандислик тармоқлари асбоб-ускуналарини мунтазам кўрикдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш сифатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойга ва уй атрофидаги ҳудудга қўйиладиган санитария-гигиена талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва умумий фойдаланиладиган жойлар ўз вақтида ва сифатли тузатилишини, истеъмолчига коммунал хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар бинолари мулкдорлари, уй-жой-коммунал ташкилотлар билан энергия ресурсларини (сув, газ, электр ва иссиқлик энергияси ва бошқалар) етказиб берувчи корхоналар ўртасидаги шартномалар (контрактлар) бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар мулкдорлари ва коммунал-фойдаланиш корхоналарининг уй-жойлардан фойдаланиш, коммунал хизматлар сифати ва энергия манбалари масалалари бўйича шикоятлари, аризаларини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатишнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шароитларида дотацияни босқичма-босқич қисқартириш асосида тармоқни маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришга асосий аҳамият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетнинг аҳамияти ошиб бораётган бир шароитда коммунал хизмат кўрсатишни бюджет томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни ривожлантиришнинг давлат дастурларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро ва магистрал коммунал инфратузилма тизимини, йирик ва муҳим иншоотлар ва объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия таъминотининг муқобил манбаларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий эътибор жойларда тармоқни ривожлантиришни маблағ билан таъминлашнинг, энг аввало коммунал хизматлардан фойдаланувчиларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш асосида бюджетдан ташқари манбаларини, шунингдек маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, айниқса узоқ муддатли кредитларни, шу жумладан хорижий кредитларни жалб қилишга қаратилиши керақ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш учун уй атрофидаги ҳудуддан биноларнинг ертўлаларидан ва умумий фойдаланиладиган бошқа жойлардан фойдаланишдан уй-жой мулкдорлари даромадларини шакллантириш тизими ривожланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг яқин вақтлар ичида тегишли равишда маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда тармоқнинг асосий фондларини, айниқса уй-жой фондини сақлаш ва мукаммал тузатишнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқда энергия таъминоти масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Қуйидагилар унинг асосий йўналишлари бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик энергетикаси, технологик ва асбоб-ускуналарнинг бошқа турлари самарадорлигини, энергия манбаларини узатиш ва тақсимлашни механизациялаш ва автоматлаштириш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой биноларининг тўсувчи конструкцияларининг иссиқликни сақлаш хусусиятларини кучайтириш ва қурилишда иссиқликни ўтказиш хусусиятлари паст бўлган конструкциялар қўлланилишини чеклаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш приборлари, юқори сифатли санитария-техника ускуналари, шу жумладан беркитиш ускуналари, самарали сув тақсимлаш приборлари ишлаб чиқарилишини ва ҳамма жойда қўлланилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинаётган энергия манбалари ва сувни якка тартибда ҳисобга олиш ва сарфланишини тартибга солиш приборлари биринчи навбатда кўп квартирали уй-жойларнинг кириш жойларида жорий этилади. Кейинчалик улар билан ҳар бир хонадонни ёки якка тартибдаги уйни жиҳозлаш, диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда, бу тегишли ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олиш билан бир қаторда уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнини мақбуллаштириш, бошқарувнинг барча даражалари учун ахборот тарқатиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилишда тармоқнинг ўзини ўзи молиявий таъминлашга аста-секин ўтиши доирасида тарифларни босқичма-босқич ўзгартириш кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда уй-жойларни сақлаш ва коммунал хизматлар кўрсатиш учун аҳоли томонидан тўланадиган харажатлар улушини босқичма-босқич кўпайтиришга қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия манбаларини ҳисобга олиш приборларини ҳамма жойда жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарувчиларни танлов асосида танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма жойда меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашга ўтиш, маъмурий-бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монопол корхоналар тарифларини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли реал даромадлари ўсишини ҳисобга олиш билан айни бир вақтда хизматларнинг сифат стандартларини таъминлаш асосида ушбу харажатларни нисбатан камайтириш ҳисобига эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда уй-жой-коммунал хизматларга табақалаштирилган ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойнинг жойлашган ўрни, ободонлаштирилганлиги ва сифати, шунингдек уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биттадан ортиқ квартирага эга бўлган ижарачилар ва мулкдорлар томонидан уй-жойни сақлаш ва коммунал хизматлар учун тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойларга ҳақ тўлаш соҳасидаги сиёсатни белгилашда республика стандартлари тизимига муҳим ўрин берилади, қуйидагилар уларнинг асосийлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг санитария ва ижтимоий нормалари асосида белгиланадиган уй-жой майдони ижтимоий нормаси стандарти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой умумий майдонининг 1 квадрат метрига ва оиланинг бир аъзосига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш қиймати стандарти, у уй-жой-коммунал хизматларнинг қуйидаги зарур турлари асосида белгиланади: уй-жойни сақлаш ва тузатиш, жумладан, асосли тузатиш, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти, электр энергияси таъминоти, шунингдек, республика минтақалари бўйича уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатишнинг вужудга келган ўртача чекланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар ва уй-жой фонди учун харажатларни қоплашга аҳоли тўловлари тартибга солинадиган уй-жой-коммунал хизматларнинг барча турлари учун харажатларни қоплашда аҳоли тўловларининг стандарт улуши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИНМАГАН ҚАТЛАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ АНИҚЛИГИНИ ОШИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой-коммунал хўжалигини ислоҳ қилишда қуйидагилар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ монопол-корхоналарининг уй-жой-коммунал хизматларга харажатларининг иқтисодий асосланганлиги устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ва уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш шартномаларида кўзда тутилган хизматларнинг сифати асоссиз равишда пасайиб кетишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдони бўйича ижтимоий нормадан ортиқ бўлган уй-жойдан ва коммунал хизматлардан нормадан ортиқ фойдаланганлик учун ставкалар ва тарифлар даражасига риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатишнинг кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлашнинг бозор принципларига ўтиш, унинг юкламасини аста-секин аҳоли ҳисобига кўпайтирган ҳолда, кам таъминланган оилалар учун уй-жой-коммунал хизматлар қийматининг ошишини кўрсатиб ўтилган тоифага фуқароларнинг маҳалла, қишлоқ, шаҳарча ва овул йиғинлари орқали моддий ёрдам бериш йўли билан қисман қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу чора-тадбирларнинг самарадорлиги қуйидагиларни таъминловчи тегишли тартиб билан таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу фондлардан мақсадли фойдаланишни, уларнинг турли ҳисобланишини, уларнинг асоссиз тайинланишига ёки рад этиш ҳолларига йўл қўймасликни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлашдан бош тортган шахсларга иқтисодий ва жамоат таъсирининг амалий механизми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтиб кетган қарзлари бўлган фуқароларга, уларнинг ушбу қарзларни келишилган муддатларда тўлашга розилиги бўлган тақдирда уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича компенсацияни рад этишга йўл қўймайдиган тартиботларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди шу мақсадларда жойларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, уй-жой инспекциялари ходимлари, юристлар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат таркибда уй-жой масалалари бўйича жамоатчилик комиссиялари тузиш назарда тутилмоқда. Уларга компенсация бериш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, қарздорларга уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш юзасидан самарали таъсир кўрсатиш, фуқароларни асосланмаган санкциялардан ҳимоя қилиш, фуқароларга малакали маслаҳат, шу жумладан уй-жойни алмаштириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика стандартларининг жорий этилиши қуйидагилар асосида фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш юзасидан имтиёзлар бериш сиёсатини қайта кўриб чиқишни, тартибга солишни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш юзасидан компенсацияни мазкур имтиёзни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, ҳамда уни қарамоғида бўлган шахслар олиши учун имконият бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боқимандаликка, уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўла юзасидан имтиёзга эга шахс ҳисобига ўз моддий аҳволини яхшилашга интилишга йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-босқич — 1998 - 1999 йиллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур қонунчилик асосини яратиш, «Уй-жойлар мулкдорлар ширкати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси, уй-жой-коммунал муносабатларни тартибга солувчи зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ва бошқа истеъмолчиларга коммунал хизматлар кўрсатиш, хизматлар кўрсатувчиларнинг барча даражасида шартнома муносабатларига ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатишнинг айрим тармоқларини монополиядан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектларини ва тузатиш-қурилиш ташкилотларини хусусийлаштиришни ниҳоясига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар даражасини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда нархларни шакллантиришни такомиллаштириш, уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан тарифлар асосланганлигини ва даражасини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар тизими амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча кўп квартирали уйларга сув, газ ва бошқа энергия манбаларини олиб кириш жойларида уларни ҳисобга олиш ва сарфланишини тартибга солиш приборларини ўрнатиш ишларини кенг кўламда амалга ошириш, бу приборларнинг янги қурилган, реконструкция қилинган ва асосли тузатилган уйлар ҳар бир квартирасида ўрнатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида тегишли бўлинмалари бўлган Давлат уй-жой инспекциясини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд уй-жой биноларини реконструкция қилиш, модернизациялаш ва асосли тузатиш бўйича мақсадли республика дастурини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал тизимини бошқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлаш учун кадрларни қайта ўқитишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-босқич — 2000—2004 йиллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ва хизмат кўрсатиш функцияларини ажратишни ниҳоясига етказиш, хизмат кўрсатиш, уй-жой фондини тузатиш ва унга хизмат кўрсатиш корхоналарини танлов асосида танлаб олиш амалиётидан кенг фойдаланиш. Танлов асосида хизмат кўрсатиладиган уй-жой фонди улушини 70 фоизгача етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг устувор шакли сифатида уй-жойлар мулкдорлари ширкатларини ташкил этиш ва янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар уй-жой-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларнинг турли манбаларидан фойдаланган ҳолда кредит маблағларини жалб қилиш механизмини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир квартирада сув, газ ва энергиянинг бошқа манбаларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини асосан тугаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни тузатиш, сақлаш ва коммунал хизматлар учун аҳоли томонидан тўлиқ ҳақ тўлашга ўтиш.