Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон Фармонининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 1 июлдан бошлаб:
пахта толасини марказлаштирилган тартибда экспорт қилишдан тушган валюта тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мажбурий равишда сотиш Марказий банкнинг тўлов кунидаги Расмий курси бўйича амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(а кичик банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 538-сонли қарори билан чиқарилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 310-сон қарори 1-бандининг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 8 сентябрь,
384-сон