ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1525-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 ноябрдаги 720-сон «Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 январь,
01-сон
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 январь,
01-13-282-сон
Келишилди:
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
2025 йил 29 декабрь
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2025 йил 26 декабрь
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2025 йил 26 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 26 декабрь
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2025 йил 25 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 28 январдаги 01-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2026 йил 26 январдаги 01-13-282-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2005 йил 30 сентябрдаги 01-1/54, 1-сон «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1525, 2005 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 360-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2017 йил 7 декабрдаги 126, К-8-сон «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1525-1, 2018 йил 15 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2018 й., 10/18/1525-1/0566-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 22 октябрдаги 49, 323-сон «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1525-2, 2018 йил 8 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2018 й., 10/18/1525-2/2171-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2026 й., 10/26/1525-3/0090-сон)