|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда уни хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражаси бўйича малака сертификатига эга бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари (CEFR) талабларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини (кейинги ўринларда — малака сертификати) бериш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин: ўзбек тилидан малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш тартиби; ўзбек тилидан малака имтиҳонини ташкил этиш, имтиҳон топшириқларини шакллантириш ва натижаларини баҳолаш тартиби; малака сертификатини бериш ва сертификатлар реестрини юритиш тартиби. 3. Белгилансинки: а) 2026 йил 1 мартдан бошлаб CEFR мезонларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билишнинг А1, А2 ва B1 даражалари бўйича, 2027 йил 1 мартдан бошлаб эса B2, C1 ва C2 даражалари бўйича малака сертификатини бериш учун имтиҳонлар жорий этилади; б) ўзбек тилини билиш даражаси тўғрисида камида В1 даражадаги малака сертификатига эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан озод этилади; в) чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш ва сертификатлаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Илмий-ўқув амалий маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Илмий марказ) томонидан амалга оширилади. 4. Илмий марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин: малака сертификатини бериш имтиҳонини 4 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) асосида онлайн шаклда ташкил этиш; малака сертификатини бериш имтиҳони учун талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, тўловларни қабул қилиш, имтиҳонни ўтказиш, натижаларни эълон қилиш, апелляция мурожаатларини қабул қилиш ҳамда электрон сертификат беришни назарда тутувчи «Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони» («Uzbek language proficiency test») электрон платформасини ишга тушириш; малака сертификати бериш учун ўтказиладиган имтиҳон материалларини (тест топшириқларини) ишлаб чиқиш; чет тили ва умумтаълим фанларидан республикада тан олинган халқаро ва миллий сертификатларни «ягона нуқта» тамойили бўйича шартнома асосида верификация қилиш ҳамда электрон маълумот тақдим этишнинг рақамлашган тизимини яратиш; малака имтиҳонларини ташкил этиш, ўтказиш, уларнинг натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш; хорижий имтиҳон олувчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонларини ҳамкорликда ташкил этиш, шунингдек, имтиҳон учун тўловларни қабул қилиш ёки ўтказиш; талабгорларга имтиҳон натижалари таҳлили асосида тегишли фанни ўрганишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича тавсиялар бериш хизматини йўлга қўйиш. 5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу қарор билан юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда миллий тест тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Илмий марказ тузилмаси ва ходимларининг умумий чекланган сонини қайта тасдиқласин. 6. Қуйидагилар: Туризм қўмитаси — «Ўзбек академияси» (Uzacademy) интернет платформасида; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — хориждаги ўзбек миллий маданий марказларида ҳамда республика олий таълим ташкилотларида ташкил этилган ўзбек тилини ўргатувчи марказларда; Ташқи ишлар вазирлиги — Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузуридаги ўзбек тили курсларида малака сертификатини бериш тизими жорий этилганини кенг тарғиб қилсин. 7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2026 йил 28 январь, 31-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 31-сон қарорига ИЛОВА Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари (CEFR) талабларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини (кейинги ўринларда — малака сертификати) бериш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Илмий-ўқув амалий маркази» давлат муассасаси; верификация қилиш — малака сертификатининг ҳақиқийлигини ва ишончлилигини ҳамда ҳақиқатда уни тақдим қилган шахсга оидлигини тасдиқлаш жараёни; кўп даражали формат — талабгорларнинг билим ва малакаларини A1, A2, B1, B2, C1, C2 даражалардаги топшириқлар орқали аниқлашга қаратилган формат; малака сертификати — ўзбек тили малака имтиҳонидан (кейинги ўринларда — малака имтиҳони) муваффақиятли ўтган талабгорга уч йил муддатга бериладиган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўзбек тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат; малака имтиҳони (Uzbek language proficiency exam — Uz-Pro) — талабгорнинг ўзбек тилини билиш даражасини тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш орқали аниқлаш шакли; махсус дастур — малака имтиҳонининг «тинглаб тушуниш» ва «ўқиш» бўлимлари бўйича талабгорларнинг тилни билиш даражасини баҳолашда экспертлар томонидан фойдаланиладиган дастурий таъминот; махсус код (токен) — талабгорнинг малака имтиҳонига масофадан киришини таъминлаш ва талабгорни электрон идентификация қилиш учун мўлжалланган электрон калит; талабгор — малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонини топшириш истагини билдирган ва белгиланган тартибда ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтган чет эл фуқароси ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар; «Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони» («Uzbek language proficiency test») электрон платформаси (кейинги ўринларда — имтиҳон платформаси) — малака имтиҳонига талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, тўлов қабул қилиш ва имтиҳонни ўтказиш, натижаларни эълон қилиш, апелляция мурожаатларини қабул қилиш ҳамда малака сертификатини бериш учун ўзбек ва инглиз тилларида юритиладиган дастурий таъминот; CEFR — Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари. Бу мезонлар тиллар бўйича малака даражаларини баҳолаш учун қўлланади ҳамда A1, A2, B1, B2, C1, C2 даражаларидан иборат. 3. Малака имтиҳони CEFR мезонларига мувофиқ тайёрланган топшириқлар асосида кўп даражали форматда ваколатли орган томонидан имтиҳон платформаси орқали онлайн шаклда ўтказилади. 4. Малака имтиҳони тўртта кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) қамраб олинган ҳолда бир босқичда онлайн шаклда ўтказилади. 5. Ваколатли орган кўп даражали тест топшириқларининг қийинлик даражаси бўйича малака имтиҳони натижаларини белгиловчи жадвал ишлаб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда имтиҳон платформаси орқали эълон қилади. 6. Малака сертификати CEFR мезонларидаги даражалар кесимида тақдим этилади. 7. Малака имтиҳони ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади. 2-боб. Малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш тартиби 8. Малака имтиҳонини ўтказиш муддатлари ваколатли орган томонидан белгиланади ҳамда имтиҳон платформаси орқали эълон қилинади. 9. Талабгор имтиҳон платформаси орқали рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтишда талабгор имтиҳон платформасига шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларни (фамилияси, исми, туғилган санаси, фуқаролиги, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳужжат серияси ва рақами) киритади. Рўйхатдан ўтишда автоматик тарзда талабгорнинг фотосурати олинади ҳамда имтиҳон бошланишидан олдин талабгорнинг шахси ушбу фотосурат орқали аниқланади. Рўйхатдан ўтган талабгор учун имтиҳон платформасида шахсий кабинет яратилади ҳамда талабгорга оферта шартномаси тақдим этилади. Талабгор рўйхатдан ўтишда электрон почта манзилини кўрсатади. Талабгорнинг электрон почта манзилини кўрсатгани унинг малака имтиҳонининг вақти, қоидалари ва натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида электрон почта орқали хабарнома олишга розилигини билдиради. Талабгор рўйхатдан ўтишда ваколатли орган томонидан эълон қилинган имтиҳон саналаридан бирини танлайди. Малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш имтиҳон санасидан камида беш иш куни олдин якунланади. Талабгорлардан рўйхатдан ўтишда бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди. Ушбу бандда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилмаганда, ҳужжатлар қабул қилиниши рад этилади. Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади. 10. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор 50 АҚШ доллари миқдорида тўловни амалга оширади. Бунда тўлов Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилганда 50 АҚШ доллари миқдорида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилганда тўлов амалга оширилган кундаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича ҳисобланади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида талабгор бир ой муддат ичида икки маротаба малака имтиҳони топшириш истагини билдирган тақдирда, иккинчи малака имтиҳони учун имтиҳон тўловининг 50 фоизи миқдорида чегирма тақдим этилади. Талабгорлар томонидан тўлов банк тўлов тизимлари орқали банк валюта карталаридан фойдаланган ҳолда, электрон шаклда амалга оширилади. Барча тўловлар ваколатли органнинг валюта ҳисобварағига ўтказилади. Тўловни амалга оширган талабгорга малака имтиҳонида иштирок этиши учун бир марталик махсус код (токен) ва малака имтиҳонини топшириш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади. Талабгор малака имтиҳонидан кейин бир ой муддатда қайта малака имтиҳони топшириш учун ҳам тўловни амалга оширган бўлса, унга қайта малака имтиҳони учун алоҳида махсус код (токен) берилади. 11. Талабгор унга берилган махсус код (токен)дан фойдаланса, малака имтиҳонида иштирок этган ҳисобланади. 12. Талабгор малака имтиҳони қоидаларини бузганлик учун малака имтиҳонидан четлаштирилган тақдирда, амалга оширилган тўлов қайтарилмайди. 13. Талабгор ваколатли орган томонидан электрон почта манзили ҳамда шахсий кабинети орқали малака имтиҳонининг аниқ вақти тўғрисида малака имтиҳони санасидан камида уч кун олдин хабардор қилинади. 3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби 14. Малака имтиҳонида қуйидаги билим, кўникма ва малакалар текширилади: а) тинглаб тушуниш — оғзаки нутқни тушуниш малакаси, эшитилган матн ва унинг қисмларида ифодаланган умумий мазмун ва ғояни англаш, очиқ ва яширин ифодаланган маълумотларни аниқлай олиш, мазмуний ва грамматик боғланишларни таҳлил қила олиш каби кўникмалар; б) гапириш — оғзаки нутқни шакллантира олиш малакаси, ўз фикрини оғзаки ифодалаш, қарашларини асослаш, тил бирликларини тўғри талаффуз қилиш, лексик бирликлардан унумли фойдалана олиш, оғзаки нутқда тил бирликларини грамматик ва мазмуний жиҳатдан тўғри қўллаш каби кўникмалар; в) ўқиш — матнни ўқиб тушуниш малакаси, ўқилган матн ва унинг қисмларида ифодаланган умумий мазмун ва ғояни англаш, матн қисмлари ва гаплар ўртасидаги мантиқий изчилликни, мазмуний муносабатларни таҳлил қила олиш, очиқ ва яширин ифодаланган маълумотларни аниқлай олиш, хулоса чиқара олиш, лексик, грамматик бирликлар, тиниш белгиларининг матндаги вазифасини тушуниш, вербал-визуал ахборотларни таҳлил қила олиш каби кўникмалар; г) ёзиш — берилган вазият ёки мавзуга мос равишда матн туза олиш малакаси, фикрни мазмуний изчилликда баён қила олиш, луғат бойлигидан унумли фойдаланиш, грамматик воситаларни тўғри қўллаш, синтактик бирликларни шакллантира олиш, имло қоидаларига риоя қилиш, тиниш белгиларини тўғри қўллай олиш каби кўникмалар. Ногиронлиги бўлган талабгорларнинг малака имтиҳонида қуйидаги билим, кўникма ва малакалари текширилади: кўзи ожиз талабгорлар учун — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш»; эшитиш ва гапиришида нуқсони бўлган талабгорлар учун — «ўқиш» ва «ёзиш»; ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» кўникмалари. 15. Малака имтиҳони учун вақт меъёрлари, тест топшириқлари сони, тури ва мазмуни, баҳолаш мезонлари, шунингдек, малака имтиҳонларига мустақил тайёрланиш учун намунавий вариантлар ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ҳамда имтиҳон платформасига жойлаштирилади. 16. Малака имтиҳонининг ёзма ва оғзаки бўлимлари натижаларини баҳолаш учун ваколатли орган томонидан экспертлар гуруҳи шакллантирилади. Экспертлар гуруҳи таркибига ваколатли орган ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади. 17. Малака имтиҳони ваколатли орган масъул ходимининг кузатувида ўтказилади. Малака имтиҳони вақтида ҳар бир компьютерда бир нафар талабгор малака имтиҳони топшириши ва бу жараён видеотасвирга ёки фотосуратга олиниши назорат қилинади. 18. Малака имтиҳонини ташкил этиш, ўтказиш, имтиҳон топшириқларини шакллантириш ва билимларни баҳолаш ҳамда апелляция жараёни учун мутахассислар, экспертлар ва кузатувчилар шартнома асосида жалб этилиши мумкин. 19. «Тинглаб тушуниш» ва «ўқиш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида экспертлар гуруҳи томонидан баҳоланади. 20. Ваколатли орган малака имтиҳони натижаларини улар якунлангандан сўнг етти иш куни ичида имтиҳон платформасида эълон қилади. 21. Малака имтиҳони натижасидан қаноатланмаган талабгорларга уч ой муддатда 4 та кўникмадан исталган бири бўйича қўшимча тўлов (25 АҚШ доллари) асосида бир маротаба қайта имтиҳон топшириш ва сертификат олиш имконияти яратилади. Қайта имтиҳон учун рўйхатдан ўтиш ва уни топшириш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. 22. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор томонидан қуйидаги талаблар ижроси таъминланиши лозим: малака имтиҳони жараёни учун зарур амалий дастурлар ва қўлланмалардан фойдаланиш имконини берувчи барқарор интернет алоқаси билан таъминланган, веб-камера ва микрофон билан жиҳозланган компьютер ёки ноутбук бўлиши; имтиҳон топшириш хонасида битта кириш эшиги бўлиши ва у талабгорнинг орқа томонида жойлашган бўлиб, веб-камерада ёпиқ ҳолатда тўлиқ кўриниб туриши; компьютер экрани фонида ойна ёки кўзгу бўлмаслиги; талабгорнинг қўллари ва юзи доим веб-камерада кўриниб турадиган бўлиши; малака имтиҳони шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида, зарур ҳолларда имтиҳон экранини қулфлаш имконияти мавжудлиги; малака имтиҳони хавфсизлигини таъминлаш мақсадида талабгор томонидан реал вақт режимида имтиҳон топшириш столи ва хона веб-камерада видеотасвирга туширилиши. 23. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида қуйидагилар тақиқланади: малака имтиҳони ўтказилаётган компьютер ёки ноутбук экранини расмга олиш ёки видеотасвирга тушириш; малака имтиҳони жараёнини сабабсиз тўхтатиш ёки малака имтиҳони топшириш жойини тарк этиш; телекоммуникация воситалари орқали ёки бевосита бошқа шахслар билан мулоқот қилиш; китоблар, ёзувлар ёки бошқа ёрдамчи манбалар олиб кириш ва улардан фойдаланиш; бошқа шахслардан ёрдам сўраш ёки интернет манбаларидан фойдаланиш; малака имтиҳони топшириш хонасида бошқа шахсларнинг бўлиши; малака имтиҳони саволини кўчириб олиш ёки кўчириб олишга уриниш; малака имтиҳони жараёнига халақит қилиш. 24. Талабгор қуйидаги ҳолларда малака имтиҳонидан четлаштирилади: малака имтиҳони учун рўйхатдан ўтишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини нотўғри ёки ўзгартирилган ҳолда киритган бўлса; малака имтиҳони жараёнида имтиҳон хавфсизлигини таъминлаш учун малака имтиҳони топшириш столини ва хонани реал вақт режимида видеотасвирга олиш талабини рад этган тақдирда; малака имтиҳонининг исталган босқичида талабгорнинг шахсини аниқлаш бўйича ўтказиладиган онлайн назорат вақтида талабгорнинг шахси тасдиқланмаса; ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган талаблардан бирини бажаришни рад этса; ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилмаса. 25. Ваколатли орган томонидан талабгорларга ўз билим ва кўникмаларини олдиндан баҳолаши учун тайёргарлик синовлари ташкил этилиши мумкин. Бунда ҳар бир талабгордан бир марта тайёргарлик синови учун 10 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади. 4-боб. Ўзбек тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатини бериш ва сертификатлар реестрини юритиш 26. Ваколатли орган малака имтиҳони натижалари тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан бошлаб бир иш куни ичида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификатининг электрон шаклини шакллантиради ҳамда имтиҳон платформасидаги талабгорнинг шахсий кабинетига ёки электрон почтасига юборади. Малака сертификати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ўзбек ва инглиз тилларида расмийлаштирилади. Малака сертификати Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амал қилади. 27. Ваколатли орган томонидан берилган малака сертификатларининг реестри юритилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади: малака сертификати эгаларининг фамилияси, исми; малака сертификати эгаларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари; малака сертификатининг ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси; малака сертификатининг амал қилиш муддати. 28. Малака сертификатларининг реестри электрон шаклда юритилади ҳамда унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади. 29. Малака сертификати имтиҳон платформаси орқали верификация қилинади. 5-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш 30. Малака имтиҳони натижасидан қаноатланмаган талабгор натижалар эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида имтиҳон платформаси орқали апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. 31. Апелляция шикояти тўлов асосида кўриб чиқилади. Бунда талабгор малака имтиҳонининг апелляция бермоқчи бўлган ҳар бир бўлими учун 8 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган тартибда амалга оширади. Апелляция шикояти тўлов амалга оширилгандан сўнг кўриб чиқилади. 32. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан 5 — 7 кишидан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркиби ваколатли орган ходимлари, тажрибали экспертлар ва малакали мутахассислардан иборат бўлади. Апелляция комиссияси таркибига экспертлар гуруҳи аъзоларининг киритилишига йўл қўйилмайди. 33. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш; малака имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш. 34. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: апелляция шикояти ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса; апелляция шикоятида кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса. Апелляция шикоятида кўрсатилган далиллар Апелляция комиссияси томонидан тасдиқланган тақдирда, малака имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинади. 35. Апелляция шикояти бир ҳафта ичида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида имтиҳон платформасидаги шахсий кабинети ёки электрон почтаси орқали хабардор қилинади. 36. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. 37. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин. 6-боб. Якунловчи қоидалар 38. Ваколатли орган ходимлари томонидан талабгорлар тўғрисидаги шахсий маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади. 39. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 40. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Ўзбек тили малака имтиҳонини ўтказиш СХЕМАСИ
Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА Ўзбек тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг ДАВЛАТ НАМУНАСИ
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2026 й., 09/26/31/0085-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О мерах по внедрению системы определения уровня владения узбекским языком и выдачи квалификационного сертификата для иностранных граждан Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 28 января 2026 г., № 31 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
