Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2013 22.04.1998 йилдаги 168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2013
Ҳужжат 02.11.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдаги ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг (бундан кейин Уюшма деб аталади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ва унинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмаси тўғрисидаги таклифи 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшманинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари тегишли ҳудудий ҳамда туман уюшмалари негизида ташкил этиладиган вилоят ва туман вакилликлари ижро этувчи аппаратларининг ташкилий тузилмаси тўғрисидаги таклифи 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ва унинг ҳудудий вакилликлари деҳқон ва фермер хўжаликларини бирлаштирадилар, давлат ташкилотларида ва бошқа ташкилотларда уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва ифодалайдилар, ўз фаолиятларини уставларга мувофиқ, тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоби принципларида ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшманинг ўз аъзолари билан ўзаро ҳуқуқий муносабатлари уларнинг уставлари ҳамда хўжаликлар томонидан Уюшманинг туман вакилликлари билан тузиладиган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ томонларнинг ўзаро жавобгарлигини ва манфаатларини назарда тутувчи шартномалар асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари съезд томонидан сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тасдиқланадилар ҳамда мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Уюшма раиси — вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштириладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг директори лавозимига кўра Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раисининг ўринбосари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий вакилликлар раҳбарлари тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда Уюшма раиси томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси ҳамда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тузилган барча шартнома ва мажбуриятлар бўйича, Уюшманинг ҳудудий вакилликлари эса — тегишли равишда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари туман ва ҳудудий уюшмаларининг шартномалар ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий вакилликлари ижро этувчи аппаратларини маблағ билан таъминлаш улар томонидан таъсис этилган, деҳқон, фермер хўжаликларига ва якка тартибда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятидан олинадиган даромадларнинг бир қисми, шунингдек Уюшма аъзоларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан ихтиёрий ажратмалар, аъзолик бадаллари ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликларининг республика қонунчилиги билан уларга берилган ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолияти, уларни ташкил этиш ва тугатиш мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликларида ерлардан самарали фойдаланилишини мунтазам ўрганиш, ер участкаларини қўшимча равишда ажратиш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда олиб қўйиш тўғрисида тегишли ҳокимликларга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини шартнома асосида уруғликлар, ўғитлар, кўчатлар, наслдор моллар ва бошқа ресурслар билан таъминлашга, уларга ишлаб чиқариш технология, транспорт, юридик, ахборот, маркетинг хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликларига улар етиштирган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликларига уларни кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар олишида ва уларни ўзлаштиришида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уюшмага қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилаётган ва тугатилаётган фермер хўжаликларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларга қўшимча ер участкалари ажратиш ёки уларни олиб қўйиш учун ўзининг туман вакилликлари орқали тавсияномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман статистика органларидан деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида ҳисоботлар олиш ҳамда уларни ўрганиб чиққандан кейин қўшимча участкалари ажратиш (буюртманомалар мавжуд бўлганда) ёки уларни олиб қўйиш тўғрисида туман ҳокимликларига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Уюшмага деҳқон ва фермер хўжаликлари ўртасида ташкилий ишлар олиб бориш ҳамда улар томонидан техникага биргаликда эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилиш, моддий-техникавий таъминлаш, омихта озуқа ишлаб чиқариш бўйича фермерлар, деҳқонлар ва бошқа шахсларнинг нақд пул маблағларидан тижорат асосларида, шунингдек банк кредитларидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий асосда ихтисослаштирилган кооперативлар ташкил қилишда зарур ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ташкил этилаётган кооперативларга, етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш саноати корхоналарига сотиш юзасидан, тажриба тариқасида, улар номидан шартномалар тузишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаб олинган маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон банклари уюшмасига кейинчалик деҳқон ва фермер хўжаликларига Ўзбекистон ваколатли банклари орқали микро ва кичик кредитлар бериш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 40 миллион АҚШ долларигача миқдордаги қўшимча ўрта муддатли кредит линиясини очиш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликларини, уларнинг кооперативларини зарур қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, уруғликлар, кўчатлар, зотли моллар, ем-хашак ва бошқа моддий ресурслар билан янада тўлароқ ва ўз вақтида таъминлаш, шунингдек уларга хизматлар кўрсатиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари деҳқон ва фермер хўжаликларига уларнинг ишлаб чиқариш — хўжалик фаолиятини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашсинлар. Маҳаллий ҳокимият органларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажаришни ташкил этиш масалалари ҳақида» 1997 йил 28 апрелдаги 215-сон қарорининг барча матнидаги «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси» сўзлари «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор ва қарорга иловалар матнларидаги «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом»нинг Ш бўлими қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«хорижий микрокредитлар олиш шарт-шароитларини таъминлаш учун уларнинг гаровга қўйиладиган мол-мулки етишмаган тақдирда деҳқон ва фермер хўжаликлари устав жамғармаларини шакллантиришга улуш қўшиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва монополиядан чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 мартдаги 125-сон қарорида 1-банднинг охирги хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 15 апрелдаги 192-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оммавий ахборот воситалари жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги фермерлик ҳаракати тажрибасини ёритсинлар, республиканинг энг яхши хўжаликлари эришган натижаларни мунтазам кўрсатиб борсинлар, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни очиб берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 апрелдаги 168-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 22-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 апрелдаги 168-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ижро этувчи аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

* Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сони — 35 киши, хизмат кўрсатувчи ходимлар — 8 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 апрелдаги 168-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар вакилликлари аппаратининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар сони — 10 киши доирасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 апрелдаги 168-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакилликлари аппаратининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар сони —15 киши доирасида.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1998 й.,4-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 159-модда; 2011 й., 45-46-сон, 70-модда)