Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ШТАТ ЖАДВАЛИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганлиги ва кенгаяётганлиги муносабати билан, дипломатик миссиялар бошлиқларининг тенг мақомини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозими жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси маслаҳатчиси лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Элчихонанинг жорий сарф-харажатларини киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган хориждаги муассасаларни молиялаштириш миқдори доирасида маблағ билан таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Австрия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида» 1994 йил 28 февралдаги 101-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорнинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири С.С.Сафоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 24 июнь,
292-сон
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси штат жадвали
|
№ |
Лавозими |
Штат бирликлари сони |
Элчининг маошига нисбатан фоизларда ходимларнинг маоши (2200 АҚШ доллари) |
Ойлик маош |
2004 йил учун иш ҳақи фонди |
|
ДИПЛОМАТИК ТАРКИБ | |||||
|
1. |
Элчи |
1 |
100% |
2200 |
26400 |
|
2. |
Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи |
1 |
85% |
1870 |
22440 |
|
3. |
Атташе, унинг ўзи кассир ва канцелярия мудири |
1 |
60% |
1320 |
15840 |
|
|
Жами |
3 |
|
5390 |
64680 |
|
| |||||
|
1. |
Катта бухгалтер, унинг ўзи хўжалик мудири |
1 |
65% |
1430 |
17160 |
|
2. |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан бўлган ходимлар |
|
|
1500 |
18000 |
| |
Жами |
1 |
|
2930 |
35160 |
|
|
Ҳаммаси |
4 |
|
8320 |
99840 |