30.12.2025 йилдаги 1599-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 30.12.2025 йилдаги 1599-V-сон
Кучга кириш санаси
30.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) Кенгаши таъкидлайдики, ўтган даврдаги фаолият Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, тегишли қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 — 20 ноябрь кунлари Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида сўзлаган нутқлари, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда уни «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури асосида ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президентининг янги шаклланган Олий Мажлис палаталари мажлисларидаги дастурий нутқлари Қонунчилик палатаси фаолиятида янги даврни бошлаб берди ҳамда қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва халқ билан мулоқот қилиш каби муҳим йўналишларга ўзига хос халқчил ёндашувларни олиб кирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фаолияти мақбуллаштирилиб, олиб борилаётган ислоҳотларга мос равишда 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Жумладан, бизнес вакилларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида илк бор Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичлари рақамлаштирилди. Ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш ҳамда миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш мақсадида 2025 — 2029 йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастури қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси билан ҳукумат ҳамкорлигининг янгича тизими йўлга қўйилиб, вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар Қонунчилик палатасининг қўмиталарига бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқотни кучайтириш мақсадида барча қўмиталар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилди. Қўмиталарнинг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, 69 та илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ваколатларини янада самарали амалга ошириш мақсадида Жамоавий ташаббуслар, Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш, Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари, Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссиялар тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ўртасидаги конструктив баҳс-мунозара ва ўзаро рақобат муҳитини шаклланишида парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи «Тараққиёт блоки» тузилиши ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини мухолифат фракция деб эълон қилиши муҳим омил бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга оширишдаги такрорланишларга барҳам берилди. Давлат бюджетининг йиллик ва ярим йиллик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни Қонунчилик палатасининг қарори билан, чораклик ҳисоботларни эса Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг қарори билан тасдиқлаш институти жорий этилди. Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботлари Қонунчилик палатасига фақат Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан жами 203 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, 171 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 133 та қонун қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳим соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор яхлит қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси, «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги, «Ижтимоий иш тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги, «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунлари шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига қўшимча енгилликлар яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қатор муҳим қонунлар қабул қилинди. Жумладан, пенсия ёшига тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатисиз автоматик тарзда ёшга доир пенсия тайинлаш тизими жорий этилди. Маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, хусусийлаштириш ва улар ҳудудида бино-иншоотлар қуриш қатъий тақиқланди. Жисмоний шахсларга улар билан кредит битимлари тузишга доир тақиқ белгилаш ва уни олиб ташлаш ҳуқуқи берилди. Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди, аҳолига суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш имконияти яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахбороти 27 маротаба эшитилди, 9 маротаба «ҳукумат соати» ўтказилди, мансабдор шахсларга 15 та парламент сўрови ва 169 та депутат сўрови юборилди. Қўмиталар томонидан жами 151 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона сайлов округи бўйича сиёсий партиялар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутатнинг ҳудудлардаги фаолиятини ташкил этиш Концепцияси тасдиқланди. Унга кўра, партиялар рўйхати асосида сайланган депутатлар ҳудудларга бириктирилиб, уларнинг сайловчилар билан мулоқоти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларида янгича ишлаш тизимига ўтилди. Депутатларнинг сайлов округидаги фаолиятини ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар тасдиқланди ва ҳар бир депутатнинг намунавий йиллик режа-жадвали ишлаб чиқилиб, халқ вакилларининг сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказиш амалиёти янада кенгайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида аҳоли, шу жумладан ёшлар, турли соҳа вакиллари билан жами 10 мингдан зиёд учрашувлар ўтказилиб, юзма-юз мулоқот қилинди. Сайлов округларида аниқланган масалалардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 22 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатасига киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар ҳамда «қизил» тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилиб, аниқланган муаммолар ечими бўйича қатор қонун лойиҳалари ва таклифлар ишлаб чиқилди. Маиший коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маҳаллий Кенгашларда 197 та мулоқот ва 19 та сессия ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг парламентлари ва халқаро ташкилотлар билан изчил ҳамкорлик амалга оширилди. Қонунчилик палатасида 103 та чет эл делегацияси, шу жумладан хорижий давлатлар парламентларининг 23 нафар раҳбари қабул қилинди ҳамда депутатлар 58 та халқаро ва парламентлараро тадбирда иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар парламентлари билан 58 та парламентлараро гуруҳ янгидан ташкил этилди. Гуруҳлар имкониятини янада кенгайтириш мақсадида 3 та парламентлараро комиссия (Россия, Хитой, Қирғизистон) ва 1 та парламентлараро ҳамкорлик кенгаши (Қозоғистон) тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасига келиб тушган жами 7 138 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф берган фуқаролар билан қатор учрашувлар ўтказилиб, билдирилган таклифлар уларнинг иштирокида муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар фаолияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Шунингдек Қонунчилик палатаси мажлислари ва «ҳукумат соати» тадбирлари Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ва «YouTube»даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қонунчилик палатасининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида қатор устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар 2026 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек 2025 — 2029 йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастурининг ижросини изчил давом эттирган ҳолда унда назарда тутилган қонунлар ва кодекслар лойиҳалари ўз вақтида ишлаб чиқилиши устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларида аҳоли кўтараётган долзарб масалаларга ҳамда ҳудудларда ўтказилаётган ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш борасида депутатларнинг қонун ташаббускорлигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнларида жамоатчилик вакилларининг иштирокини янада кенгайтириш, бунда қўмиталар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таҳлил марказлари имконияти ва салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда коррупцияга қарши курашиш ва ҳар бир маҳаллада жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, коррупциянинг олдини олишдаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом эттириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ижросини назорат қилишда қўмиталар ролини янада кучайтириш, бу борада вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталар томонидан қонунларнинг жойларда ижро этилиш ҳолатини ўрганиш, уларнинг якунларини ҳудуднинг ўзида қўмитанинг сайёр мажлисида жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш амалиётидан янада самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида 2025 йилги фаолият якунлари юзасидан брифинг ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз партияларининг дастурий мақсад ва вазифалари, электорат томонидан кўтарилаётган муаммолар, фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Қонунчилик палатасига киритиш бўйича ташаббускорликни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланиш борасида ташаббусларни кўпроқ илгари суриш ва парламент назорати тадбирларининг натижалари тўғрисида жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлисига киритилган масалалар юзасидан фракциянинг қатъий нуқтаи назарини баён этишга устувор аҳамият қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида 2025 йилги фаолият якунлари юзасидан брифинг ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 — 2029 йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастуридаги тегишли қонунлар ва кодекслар лойиҳаларини ҳукумат билан биргаликда ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинаётган ишлар ва Давлат бюджети ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг бу борадаги ахборотини эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қўмита мажлисини ўша жойнинг ўзида кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиш амалиётини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини тизимли равишда мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда қўмиталар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таҳлил марказлари имкониятларидан унумли фойдаланиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати (Ғ. Самадов) Қонунчилик палатасининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1599-V-сон