23.12.2025 йилдаги 1595-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 23.12.2025 йилдаги 1595-V-сон
Кучга кириш санаси
23.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада ривожлантириш ва тиббиётни рақамлаштириш каби муҳим йўналишларда сезиларли натижаларга эришилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига тааллуқли бўлган, хусусан, миллат генофондини тамаки ва никотин маҳсулотларидан ҳимоя қилишга, донорларни қўллаб-қувватлашга ҳамда йод етишмаслиги касалликларининг олдини олишга қаратилган 3 та Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага доир қатор фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига мувофиқ 15 та туман ва шаҳарда соғлиқни сақлаш тизимининг халқаро тажрибага асосланган янги модели жорий этилди. Натижада бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида аҳолини профилактик кўриклардан ўтказиб бориш кўлами янада кенгайди. Масалан, жорий йилда 12 миллион нафардан ортиқ 18 — 40 ёшли фуқаро профилактик кўрикдан, 7 миллион нафар 40 ёшдан ошган фуқаро юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабет бўйича скринингдан ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида 70 мингдан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, 17 мингдан зиёд жарроҳлик амалиёти бажарилди. Тиббиёт муассасалари амалиётида 242 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилди. Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида катаракта касаллигидан азият чекаётган 500 нафарга яқин беморда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Шунингдек Нукус шаҳрида 420 нафар бемор кардиологик, нейрохирургик, травматологик, урологик текширувлардан ва бошқа турдаги тиббий текширувлардан ўтказилиб, 290 нафар беморда беғараз жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Жорий йилда туғиш ёшидаги 8,4 млн. нафар аёл, 18 ёшгача бўлган 13,7 млн. нафар бола профилактик кўриклардан ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш доирасида «электрон поликлиника», «электрон шифохона», «электрон навбат», «электрон рецепт», «электрон тиббий карта», «электрон патронаж», «электрон она ва бола» каби 20 дан ортиқ модулларни қамраб олган ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) жорий этилди. Жорий йилда 4 мингдан зиёд тиббиёт муассасаси DMED тизимига уланди, 37 млн. 500 минг нафар шахснинг ягона электрон тиббий картаси (MED-ID) шакллантирилиб, оилавий шифокорларга бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида DMED ва тез тиббий ёрдам ахборот тизимларининг мобил иловалари ишга туширилди. DMED мобил иловасида тиббий ҳолат ҳақида хабардор бўлиш ва онлайн маслаҳат олиш каби имкониятлар яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида давлат тиббий суғуртасининг янги механизмлари жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таҳлиллар тиббиёт соҳасида ҳал этилиши лозим бўлган муайян масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5590-сонли Фармонида «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги, «Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бўлса-да, ушбу ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги ишларни якунига етказиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи тиббиёт муассасаларида барча иш жараёнларининг тўлиқ электрон дастурлар орқали амалга оширилиши йўлга қўйилаётган бўлса-да, аксарият тиббиёт муассасаларида компьютер жиҳозларининг етишмовчилиги ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш тезлигининг пастлиги билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари чекка ҳудудлардаги айрим тиббиёт муассасаларида ҳужжатлар ҳалигача икки хил тарзда — электрон шаклда ва қоғозда юритилмоқда. Шунингдек тиббиёт тизимида йўлга қўйилган электрон хизматлар юзасидан аҳолининг хабардорлик даражаси ҳам етарлича эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига бирламчи тиббий хизматлар кўрсатиш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда соҳада ишга туширилган ахборот тизимлари ва уларнинг мобил иловалари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча бирламчи тиббиёт муассасаларини компьютер жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш ва уларда Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш тезлигини яхшилаш борасидаги ишларни тизимли равишда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча ҳудудларида тиббий суғурта механизмларини жорий этиш борасидаги ишларни ўз вақтида ва самарали тарзда якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатларига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасига доир қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва парламент муҳокамасига киритиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1595-V-сон