Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 8 июль куни қабул қилинган «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой муддатда:
ҳукумат қарорларининг ушбу Қонунга мувофиқлаштирилишини;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга мувофиқ ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мазкур Қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборотини кўриб чиқиб, натижалари юзасидан икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.
2025 йил 4 сентябрь,
СҚ-174-V-сон