Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани эшитиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-161-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-161-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани эшитиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 декабрь,
1591-V-сон