ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗиРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
Қарори
Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳар типидаги посёлка бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон қарорининг 4-банди ижросини давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 7 апрелдаги 175/03-1, 21-2/119-сон билан тасдиқланган «Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун махсус тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 5 апрель,
2-сон
Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 5 апрель,
33-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 1 апрелдаги 2 ва 33-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги
низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон «Қизилқумнодирметалолтин» концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 4-бандига асосан ишлаб чиқилган.
Низом Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси ҳудудида жойлашган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
§ 1. Муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар миқдори
1. Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар, ходимнинг юқорида келтирилган шаҳарлар ҳудудларидаги бюджет муассасалари ва ташкилотлари ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
|
Иш стажига кўра |
Ойлик тўловларнинг миқдори, ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим окладининг улушида белгиланади | |
|
|
Ой учун |
Йил учун |
|
3 йилгача |
0,25 |
3 |
|
3 йилдан 5 йилгача |
0,5 |
6 |
|
5 йилдан ортиқ |
0,75 |
9 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Муайян давр ишлаганлик учун белгиланган миқдордаги ойлик тўловларнинг тўланиш ҳуқуқи, ходимлар бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлай бошлаган пайтидан бошлаб келиб чиқади.
Мисол учун, ходим 2000 йилнинг 1 июлидан ишга қабул қилинган ва 2000 йилнинг 1 июлдан унга муайян давр учун ставка (оклад)нинг 0,25 фоиз миқдорида ойлик ҳақ тўланади.
§ 2. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажи
3. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:
1) Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси ҳудудларидаги бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлаган даври;
2) Ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин амалдаги қонунчиликка асосан Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси ҳудудларидаги бюджет муассасалари ва ташкилотларидаги ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган давр.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат дафтарчасида акс эттирилмаган иш стажи, ходим ишлаган муассаса ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланган маълумотнома билан тасдиқланиши мумкин.
§ 3. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни ҳисоблаш тартиби
5. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар ходимнинг ойлик тариф ставкаси ёки лавозим окладидан келиб чиқиб ҳисобланади.
6. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар шу ой давомида ишлаган вақти, меҳнат таътили ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври учун ҳам, шунингдек, амалдаги қонунчиликка асосан ходимнинг тўлиқ ёки қисман ойлик иш ҳақи сақланган даврлари учун тўланади.
7. Агар ходим календарь ойи давомида иш муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўлов олиш ҳуқуқи пайдо бўлса, ушбу тўловни биринчи ҳисоблаш ушбу тўловни олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин ишлаган вақт учун амалга оширилади.
8. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар район коэффициентлари ва чўл, сувсиз, баланд тоғ ҳудудларида ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар қўлланиладиган меҳнат ҳақига қўшиб ҳисобланади.
9. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар пенсиялар, меҳнат таътили учун бериладиган ҳақ, ишдан бўшатиш нафақаси, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши вақтида тан жароҳати ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш, шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш талаб этиладиган ҳолатларда инобатга олинади.