Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ҚЛ-162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Н. Жумаев, Т. Ёқубов, Ш. Якубов, В. Файзиева ва Д. Артиқов томонидан 2025 йил 13 декабрда киритилган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ҚЛ-162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 декабрь,
1552-V-сон