17.12.2025 йилдаги 1550-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 17.12.2025 йилдаги 1550-V-сон
Кучга кириш санаси
17.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, шуни қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда жаҳонда юз бераётган геосиёсий зиддиятлар ва кескинликларга, глобал иқтисодиётдаги узоқ муддатли ноаниқликларга қарамасдан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида 2025 йилнинг тўққиз ойида барқарор иқтисодий ўсиш кузатилди. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,6 фоизга, бозор хизматлари 14,0 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,8 фоизга, қурилиш ишлари 14,2 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 4,1 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 443,6 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ўсган. Шунингдек фойда солиғини тўловчилар сони 16,9 фоизга ҳамда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сони 16,9 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджети даромадлари 228,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга, Давлат бюджети харажатлари эса (давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилган трансфертлар билан бирга) 261,6 трлн. сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 фоизга кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда фуқаролар учун муносиб шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида ҳисобот даврида ижтимоий соҳа харажатлари учун Давлат бюджетидан 125,5 трлн. сўм (умумий харажатларнинг 48,0 фоизи) ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 трлн. сўм кўпроқ маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида қўшилган қиймат солиғидан манфий фарқнинг ўрнини қоплаш учун солиқ тўловчиларга 18,1 трлн. сўм миқдоридаги тушумлар, шунингдек 1,4 трлн. сўм миқдорида кешбек суммалари қайтариб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эришилган ижобий натижалар билан бирга Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш борасида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган. Жумладан, Давлат бюджетидан етарлича маблағлар ажратилган бўлса-да, айрим вазирлик ва идоралар томонидан маблағлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштирилмасдан қолмоқда. Хусусан, оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар («К» витамини, сурфактант ва бошқалар) билан таъминлашга ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умуман йўналтирилмаган, шунингдек оториноларингология, фтизиатрия ва пулмонология хизматларини янада ривожлантириш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш учун харажатлар деярли амалга оширилмаган. Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига ажратилган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг қозонхона ускуналари ва иссиқлик тизимларини таъмирлаш, республика ҳудудларида аҳолига ичимлик суви тармоқларини уй хўжаликларигача етказиш ҳамда ичимлик суви тизимларидаги мавжуд эскирган насос агрегатларини энергия тежовчи насосларга алмаштириш учун ажратилган маблағлар умуман ишлатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан санитария-тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тўлиқ ишлатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври давомида ички аудит хизматлари томонидан ўтказилган аудит тадбирлари натижасида жами 664,0 млрд. сўмлик мақсадсиз ва самарасиз харажатларнинг олди олинган. Шу билан бирга Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш борасида молиявий хатоликларга йўл қўймаслик, коррупциянинг олдини олиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби ўз ечимини кутиб турган бир қатор масалалар юзага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари 275,1 трлн. сўмни, харажатлари эса 307,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 32,1 трлн. сўм (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,9 фоиз) тақчиллик билан бажарилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ҳамда ҳудудларни барқарор ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар йил якунига қадар тўлиқ бажарилишини таъминлаш, шунингдек давлат дастурларида кўзда тутилган лойиҳаларга, шу жумладан ижтимоий соҳа объектларига ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши ва уларнинг ўзлаштирилиши, инвестиция дастурларининг ўз вақтида бажарилиши устидан таъсирчан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва маҳаллий бюджетларга даромадларнинг тушиши учун солиқ тушумларини тўлиқ жалб этиш борасида таъсирчан чоралар кўриш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чоралар кўрилишини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар томонидан яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этган ҳолда, бизнесни соядан чиқариш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ҳамда молиявий хатоликларга йўл қўймаслик, айниқса, коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ахборот бериб бориш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетида кўзда тутилган харажатларнинг қонунда тасдиқланган параметрлар доирасида ўзлаштирилишини таъминлаш, бюджет харажатларининг ортиқча сарфланишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ҳисобидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадлари учун ажратилаётган субсидия маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси белгиланган бюджет даромадлари тушумларини ҳамда юзага келган боқиманда қарздорликларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда йил якунига қадар тўлиқ ундириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижросини ўз мақсад ва дастурларидан келиб чиққан ҳолда, вазирликлар, идоралар ва давлат мақсадли жамғармалари кесимида ўрганиш ҳамда бу борада парламент назоратини кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари тегишли вазирликлар ва идораларнинг ривожлантириш дастурлари бўйича тасдиқланган мақсадли индикаторларга эришилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиш, шунингдек вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини мунтазам эшитиб бориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1550-V-сон