Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ҚЛ-162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ҚЛ-162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Н. Жумаев, Т. Ёқубов, Ш. Якубов, В. Файзиева ва Д. Артиқов томонидан 2025 йил 13 декабрда киритилган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ҚЛ-162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 декабрь,
1545-V-сон