22.12.2025 йилдаги 1578-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 22.12.2025 йилдаги 1578-V-сон
Кучга кириш санаси
22.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишга ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, қонунларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент назорати олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида қўмита 10 та қонун лойиҳасига, шу жумладан 2 та бирлашган қонун лойиҳасига масъул бўлиб, уларнинг 8 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва назорат-таҳлил тадбирлари якунларидан, сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган долзарб масалалардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармонларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қўмита аъзолари томонидан жами 9 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш, Қонунчилик палатасининг ва Қўмитанинг қарорлари ижросини мониторинг қилиш юзасидан жами 16 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида депутатлар корпусига тавсия этилган масалаларга, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш ва коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг ҳамда Қўмитанинг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовнинг «Оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида»ги ахбороти Қонунчилик палатаси мажлисида эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита ташаббуси билан давлат органларининг мансабдор шахсларига 3 та парламент сўрови, Қўмита аъзолари томонидан 21 та депутат сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 197 та мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита фаолиятига доир жами 25 та тадбир, шу жумладан 11 та давра суҳбати, 10 та семинар, 3 та конференция ҳамда 1 та брифинг ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузурида Жамоатчилик кенгаши шакллантирилиб, мазкур жамоатчилик кенгаши аъзоларининг Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилишларида мунтазам иштирок этиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 2 952 маротаба чиқиш қилинган ҳамда қонун ижодкорлигига ва Қўмита фаолиятига оид материалларнинг мунтазам ёритиб борилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили унинг фаолиятида ўз ечимини кутаётган айрим масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонун ташаббускорлиги борасидаги таклифларни кўпайтириш, қабул қилинган қонунлар ижроси бўйича назорат-таҳлил тартибида ўтказиладиган ўрганишларга доир ишларни янада кенгайтириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан ўтказилган парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини доимий равишда мониторинг қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоларини қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва назорат-таҳлил тадбирларига кенгроқ жалб қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек фуқаролар томонидан қонун лойиҳалари бўйича берилаётган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама қилиш, жойларда фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларни масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳаларини маромига етказишда жамоатчиликнинг, шу жумладан қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифларини, фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш, назорат-таҳлил тадбирларига экспертларни кенгроқ жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари мансабдор шахсларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги фаолияти юзасидан ахборотини эшитиб бориш амалиётини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари вакиллари билан ҳамкорликда қонун лойиҳалари бўйича тизимли равишда давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиб бориш амалиётини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўмита номига юборилган мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, кўтарилган масалаларга тўлиқ ечим топиш борасида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1578-V-сон