11.05.2001 йилдаги 213-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.04.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАХСУС ЮКЛАР ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити пайтида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома берувчи — махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома олиш учун мурожаат этган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жўнатиш ва етиб бориш пунктлари жойлашган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ваколатли органлар назорати остида барча турдаги транспортда ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномаси — махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномасининг эгаси — махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома олган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юклар — ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлгани тақдирда ташиш, юк ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол-яроғ ва ҳарбий техника — қуролли кучларни қуроллантиришга мўлжалланган турли хил қуролларнинг ва уларни жанговар қўллашни таъминловчи воситаларнинг мажмуалари, шу жумладан элтиб қўйиш воситалари, мўлжалга олиш, учириш, бошқариш тизимлари, шунингдек бошқа махсус техника воситалари, ўқ-дорилар ва уларнинг таркибий қисмлари, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи буюмлари, машқ қуроллари (турли хил қурол-яроғ ва ҳарбий техника макетлари, тренажёрлари ва имитаторлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мол-мулк — қуролли кучларнинг шахсий таркиби турмуш фаолиятини таъминлаш тизимлари, махсус мақсаддаги материаллар ва уларни ишлаб чиқариш учун махсус ускуналар, оммавий қирғин қуролидан умумий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари, оммавий қирғин қуролини қўллаш оқибатларининг олдини олиш ва даволаш воситалари, фронт орқасида қўлланиладиган махсус ускуналар, харбий кийим ва унга хос атрибутлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий таркиб — хорижий давлатлар ҳарбий тузилмаларининг шахсий таркиби ва ҳарбий ходимлари, шунингдек шу давлатларда ҳарбий хизматга чақирилган ёки захирага бўшатилаётган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити устидан давлат назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити устидан давлат назорати қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномалари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномасининг эгаси ёки у ваколат берган шахснинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити пайтида қонун ҳужжатларида назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасидаги бошқарув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасидаги бошқарувни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ваколат берган органлар амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув органларининг махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномалари бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни бекор қилиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзити тақиқланган махсус юкларнинг, шунингдек транзити фақат рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириладиган махсус юкларнинг рўйхатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасида бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, шунингдек ушбу Қонуннинг амалга оширилиши устидан назорат қилишни таъминловчи махсус тузилма ташкил этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномасини бериш тўғрисида хулосалар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома берувчининг юки транзит тарзида ташилаётганида у давлат назоратида бўлмаслиги ҳақида хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномаларининг шартлари бажарилиши устидан назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити пайтида улар жойлаштирилган жойларни, транзит шарт-шароитлари ҳамда ҳолатини мунтазам ва танлаб текширувдан ўтказишга, шунингдек белгиланган тартибни бузиб амалга оширилаётган транзитни тўхтатиб туришга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Транзит рухсатномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бериладиган транзит рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномасини олиш учун талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки у ваколат берган органга зарур ҳужжатлар илова қилинган тегишли ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади. Зарур ҳолларда мазкур муддат узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркум қилиб юбориладиган махсус юкларнинг транзитига рухсатнома ҳар бир туркум учун алоҳида-алоҳида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва хавфли юкларнинг транзитига енгиб бўлмас куч таъсир этган ва белгиланган жойга элтиб қўйишнинг имконияти бўлмаган такдирда одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга ва Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплашга мўлжалланган суғурта ва бошқа молиявий кафолатлар, шунингдек ўзга мажбуриятлар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган такдирда рухсат этилади. Кўрсатиб ўтилган кафолатлар суғурта полиси, банк кафолати шаклида ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган бошқача шаклда бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Транзит рухсатномаси беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда транзит рухсатномасини бериш рад этилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибларни ташиш ваколатли органлар билан олдиндан келишилган ташиш режаларида назарда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркиблардан фойдаланиш мақсади улар бориши тайинланган давлатда инсон ҳуқуқлари бузилиши, давлат ичкарисидаги ёки халқаро кўламдаги беқарорлик кучайиши билан боғлиқ бўлса ёхуд махсус юк Ўзбекистон Республикаси учун номақбул шартларда бошқа манзилга йўлланиши ёки реэкспорт қилиниши хавфи бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити Ўзбекистон Республикаси манфаатларига ёки хавфсизлигига тахдид солса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар транзити одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга хавф туғдириши, шунингдек моддий бойликларга шикаст етказиши ёки уларни йўқ қилиб юбориши мумкин. бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мос бўлмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномалари бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Транзит рухсатномасини бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномаси уни берган орган томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномасини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномаси эгасининг махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини амалга оширишдан воз кечганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномаси уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган тўла бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар асосида берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида маълум бўлмаган, лекин уни беришни рад қилишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган транзит тартиби бузилганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномаси бекор қилинган такдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, транзит рухсатномасининг эгаси олиб кирилган махсус юклар ва ҳарбий таркибларни транзит амалга оширилган давлат ҳудудига қайтарилишини ўз ҳисобидан таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Транзит рухсатномасининг амал килиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати кўпи билан ўттиз кунни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити рухсатномада кўрсатилган муддатда тугалланиши лозим. Транзит рухсатномаси эгасининг асослантирилган илтимосномасига кўра рухсатноманинг амал қилиш муддати бир марта, кўпи билан ўттиз кунлик даврга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Транспорт воситалари ўтадиган йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити транзит рухсатномасида белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда бошқа ваколатли органлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган йўналишлардан четга чиқишга йўл қўйилмайди, қонун хужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити белгиланган ҳаво йўллари (самовий оралиқлар) бўйича ушбу Қонунда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозларни бажариш учун белгиланган тартибда берилган махсус рухсатномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит рухсатномалари асосида ҳамда уларда белгиланган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ташувчи ҳаво кемаларида парвозларни бажариш учун махсус рухсатномалар транзит рухсатномаси мавжуд бўлган такдирда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўниб ўтиш билан ва қўнмасдан амалга оширилиши мумкин. Транзит рухсатномаси ҳаво кемасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий қўниши тўғрисидаги талабни назарда тутиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига нисбатан қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкларнинг транзити ўрамларда, транспорт воситаларида ёки контейнерларда божхона назорати остида амалга оширилади, бунда ўрамлар, транспорт воситалари ёки контейнерлар шундай ишланган ва жиҳозланган бўлиши керакки, токи уларнинг ичидаги ашёларни муҳрланган юк хонасидан, транспорт воситаси ёки контейнердан кўзга ташланадиган из қолдирмасдан ёки божхона таъминотларига шикаст етказмасдан чиқариб олиш ёхуд у ерга жойлаштириш мумкин бўлмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит тарзида ўтаётган ҳарбий таркиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий равишда чегара, божхона назоратидан ва назоратнинг бошқа турларидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий таркиб сафида транзит тарзида ўтаётган шахслар уларнинг кузатиб борилишини амалга оширувчи ёхуд уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишини бошқача тарзда назорат қилувчи ваколатли мансабдор шахсларнинг рухсатномаси асосида ва фақат махсус белгиланган тўхташ жойларида транспорт воситасини тарк этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит тарзида ўтаётган махсус юкларга нисбатан шубҳа туғилган тақдирда, божхона органлари амалда ўтказилаётган юкнинг транзит учун маълум килинган юкка мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш мақсадида тегишли ваколатли органга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит тарзида ўтаётган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг кузатиб борилишини ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ноқонуний транзити
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит рухсатномасининг эгаси ёхуд у ваколат берган бошқа шахс махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ноқонуний транзитини амалга оширган такдирда, мазкур юклар ва таркибларнинг улар жўнатилган давлатга қайтарилиши унинг хисобидан амалга оширилади. Хавфли чиқиндиларни улар жўнатилган давлатга қайтаришнинг имкони бўлмаган такдирда уларнинг экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда фойдаланилишини ёки зарарсизлантирилишини транзит рухсатномаси эгаси ёхуд у ваколат берган бошқа шахс ўз ҳисобидан таъминлайди ҳамда етказилган зарарни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш товарнинг кузатув ҳужжатлари, уларнинг транзит рухсатномалари, махсус юкларнинг келиб чиқиш сертификати ва божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар тақдим этилган такдирда қонун хужжатларига мувофиқ божхона органлари томонидан амалга оширилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатнинг ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан махсус юк чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилган холларда Ўзбекистон Республикасининг божхона органи сертификат берган органларга ёки товар чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига қўшимча ёки аниқлаштирувчи маълумотларни хабар қилишни сўраб мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда у қўпорувчиликнинг ёки махсус юклар талон-торож қилинишининг олдини олишга қаратилган ташкилий, муҳандислик-техникавий тадбирлар, давлат органлари воситалари ва ҳаракатлари йиғиндисидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган, уруш ёки қуролли тўқнашув хавфи мавжуд бўлган минтақаларга қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзити Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига зид бўлган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкларни қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлари чиқарилиши мумкин бўлмаган мамлакатдан чиқарилган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона органи уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказишни рад этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда, шу жумладан ахборот айирбошлаш орқали ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкнинг эгаси ёки талабнома берувчи махсус юклардан оммавий қирғин қуролини ёки оддий қурол-яроғларни яратиш ёки ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилиши мумкин деб ҳисоблашга асос бўладиган ахборотга эга бўлса, у бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкнинг эгаси ҳамда ҳарбий таркибларнинг кимга тегишлилиги тўғрисидаги улар транзити билан боғлиқ ахборот қуйидаги ҳолларда ошкор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини назорат қилиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборотдан фойдаланилганда ёки уни айирбошланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотдан дастлабки терговда ёки суд иш юритишида ёхуд суд қарорларини ижро этишда фойдаланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига тааллуқли ахборот халқаро ташкилотларга юборилганда, агар Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига шундай халқаро мажбурият олган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юкнинг эгаси ҳамда харбий таркибларнинг кимга тегишлилиги тўғрисидаги улар транзити билан боғлиқ ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам ошкор қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун хужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 82-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 23.10.2025 й., 03/25/1090/0968-сон)