22.12.2025 йилдаги 1576-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 22.12.2025 йилдаги 1576-V-сон
Кучга кириш санаси
22.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2024 йил 18 — 20 ноябрда бўлиб ўтган мажлисларидаги нутқларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ҳаракатлар дастурида ва Қўмитанинг 2025 йилга мўлжалланган иш режасида, шунингдек давлат дастурларида белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишига Қўмита томонидан алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита қонун ижодкорлиги йўналишида самарали фаолият олиб борган. Қўмита масъул бўлган 12 та қонун лойиҳасидан 11 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қанча соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи таъсирчан ҳуқуқий механизмларни яратишга, хусусан, транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга, сифатсиз маҳсулотларни бозордан чиқариш жараёнида тадбиркорлар иштирокини рағбатлантиришга, риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнлари ва тартибини такомиллаштиришга, шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий пойдеворини яратишга, пулли автомобил йўллари тармоғини барпо этишга доир ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга, аҳолининг айрим тоифаларига шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишда имтиёзлар беришга қаратилган ва бошқа бир қатор қонунлар Қўмита масъуллигида қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан маромига етказилган ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган яхлит қонунларнинг улуши сезиларли ошган. «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Автомобил йўллари тўғрисида»ги ва «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари сайловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга ва тегишли соҳаларни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари ҳамда таклифлар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан 20 маротаба назорат-таҳлил тадбири ўтказилган. Уларнинг 16 таси давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга, 4 таси қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг ижро этилиш ҳолатини ўрганишга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилган. Шунингдек Қўмита томонидан қурилиш соҳасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро стандартларга мослаштириш масалалари ўрганилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолати ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ўрганишлар якуни бўйича берган таклиф ва тавсиялари тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган бир қанча қонун лойиҳаларида инобатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита ташаббуси билан давлат органларининг мансабдор шахсларига 3 та парламент сўрови, Қўмита аъзолари томонидан 21 та депутат сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси» ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалага бағишлаб Қўмита масъуллигида «ҳукумат соати» ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг «Энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-тадқиқот муассасалари ва соҳавий ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жами 8 та ҳамкорлик меморандуми тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек қонун лойиҳаларининг муҳокамаларига бағишланиб 99 та ишчи гуруҳ йиғилиши, 10 та давра суҳбати, 5 та семинар ҳамда 1 та конференция ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганишга ҳамда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб, 800 дан ортиқ мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда тадбиркорларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида улар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш чоралари кўрилган. Қўмита риэлторлар, қурилиш ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар вакиллари билан учрашувлар ўтказган. Шу билан бирга мавжуд муаммоларни ва таклифларни тизимли равишда ўрганиш, тадбиркорларни ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан доимий мулоқот йўлга қўйилган. Ҳисобот даврида Қўмита томонидан 200 нафардан ортиқ тадбиркор билан ўнлаб учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита ҳузурида тегишли соҳалардаги тадбиркорлар, экспертлар ва малакали мутахассислардан иборат жамоатчилик кенгаши тузилиб, улар билан бирга қонун лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида қарийб 2 100 маротаба чиқиш қилинган ҳамда қонун ижодкорлигига ва Қўмита фаолиятига оид материалларнинг мунтазам ёритиб борилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи масъул бўлган қонун лойиҳаларини Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама қилиш ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш, назорат-таҳлил тадбирларига соҳа мутахассисларини ва экспертларни кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти доирасида таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш ва назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг натижадорлигини доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурларининг ҳамда ўз фаолияти йўналишларига оид масалалар юзасидан бошқа дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, мурожаатларда кўтарилаётган масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларга самарали ечим топиш борасида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан фуқаролар томонидан келиб тушган таклифларни уларнинг иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1576-V-сон