Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ҚЛ-151-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-152-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Бюджет жараёни такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
3. «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-153-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси К. Сариевнинг «Мамлакатимизда умуммиллий тотувликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовнинг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2025 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
7. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Б. Кудратходжаевнинг «Аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш, хусусан, ижтимоий соҳа объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 декабрь,
1513-V-сон